Мақола

Полиция полковниги Елена Новосильцева  Россия ҳудудидаги мигрантларнинг фарзандлари билан ишлаш жараёнининг ўзлиги хослиги ҳақида маълумот берди.

5301588

ИИВ вакилининг сўзига кўра, мигрант ўсмирлар билан ишлаш жараёни россиялик ўсмирлар билан ишлаш жараёнидан мутлақо фарқ қилмайди. Бироқ улар билан алоқа ҳамда ҳужжат тайёрлашнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд.

“Йигитлар ўзаро деярли фарқ қилмайди. Ўспирин – ўспиринлигича қолади. Ота –она фарзанлар билан шуғулланмаса, ҳар икки ҳолдаям, яъни россия фуқароси ҳамда ўзбекистонлик ўсмир ҳам бир хил вазиятга тушади”, – дея таъкидлади ИИВ вакили.

Кўп ҳолларда полиция бўлимига етказилган боланинг рус тилини билмаслиги, ҳамда бўлимларда ўзбек тилини билувчи ходимларнинг етишмаслиги анчагина муаммо туғдирмоқда. Агар ўсмир мигрант ҳуқуқбузарлик содир этса, ҳамда унинг қонуний вакилини топиш қийинчилик туғдирса, у туғилган мамлакат вакиллари билан боғланилади.

Манба: sputniknews-uz.com

 

Навигация