Статья

2017 йил сентябрь ойидан бошлаб Россияда миграцион учёт муддатини узайтириш учун ҳужжатларни қабул қилиш қоидалари кучайтирилади.

Ушбу санадан бошлаб инспекторлар муддати ўтиб кетган регистрацияга эга ҳужжатларни қабул қилмайди. Муддати ўтиб кетган учёт 2-5 минг рубль жаримага тортилишига сабаб бўлиши мумки.

Регистрация муддати 1 кунга ўтиб кетган бўлса ҳам регистрация берилмайди, жаримага тортилади ва чегарадан чиқариб юборилади.

Аввалги регистрация муддати ўтган бўлса, патент учун тўлов чеклари Санкт-Петербургда регистрация муддатини узайтириш учун асос бўлмайди.

Сентябрдан бошлаб миграцион учёт муддатини узайтириш учун нима қилиши керак?

Агарда сиз ўз вақтида регистрация муддатини узайтиришга улгурмаган бўлсангиз, қуйидагиларни амалга оширишингиз лозим:

  1. Чегарадан чиқиб келинг;
  2. Миграцион картани янгиланг
  3. Янги регистрацияни расмийлаштиринг.

Шундагина Россияда қонуний равишда меҳнат фаолиятини давом эттиришингиз мумкин.

Навигация