Статья

27520210201602542 октябрь куни Мэриленд (АҚШ) да 18 ёшли ўзбекистонлик Сардор Файзиев отиб кетилди. Америкада таҳсил олаётган Сардор Файзиев оиласи билан 2006 йилдан буён Мэрилендда яшаётган эди. Марҳум оилада ёлғиз ўғил бўлиб, икки нафар синглиси бор, дея маълум қилмоқда uz-rek.com сайти.

Аниқланишича, йигитни орқа томонидан ўқ узишган, унинг дўсти шу заҳоти полицияга қўнғироқ қилиб ҳодисадан хабардор қилган. Шу заҳоти воқеа жойига “Тез ёрдам” етиб келган ва шифохонага элтган.

Сардор Файзиев маълум муддат шифохонада ҳаёт билан олишиб, бугун мия фаолиятининг тўхтатиши оқибатида ҳаётдан кўз юмган.

Марҳумнинг ота-онаси ўғлининг жасадини она шаҳри – Тошкентга олиб кетишга қарор қилишди.

Полиция мазкур фожеа юзасидан жиноий иш очди ва тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Бундан 4 кун олдин эса, Нью-Йоркда яна бир ўзбекистонлик вафот этганлигини Hozirchashu.com сайти маълум қилганди. Бруклин туманида яшаган 32 ёшли самарқандлик Сирожиддин Маматмуродов жигарида бўлган муаммо сабабли касалхонада оламдан ўтган.

Ҳар икки ҳолатлар юзасидан айни дамда Ўзбекистоннинг АҚШдаги Элчихонаси ва Нью Йоркдаги Бош консулхонаси томонидан тегишли тартибда иш олиб бормоқда.

Навигация