Статья

1889513Итальян кемалари Европага етиб олишга ҳаракат қилаётган мигрантлар жойлашган 16 та қайиқни тутишди, деб ёзади Корреспондент.ру сайти.

Италия қирғоқ қоровулларининг эълон қилишича, куни кеча Ливия соҳилларига яқин ҳудудда 1,8 минг ноқонуний иммигрантларни қутқариб қолишган.

Соғликлари билан жиддий муаммолари бўлган мигрантларнинг бир қисмини вертолётда шифохонага олиб боришга тўғри келган.

Эслатиб ўтамиз, 30 август куни Сицилия бўғизида уч минг нафар мигрант қутқариб қолинган эди.

Навигация