Архив: Ноябрь 2016

Тулада ўзбекистонлик мигрант бир умрга қамалди Ru

Ўтган йилнинг энг шов-шувли воқеаларидан бири Туладаги қотиллик бўлди. Сирожиддин Шералиев 2015 йил 29 май куни тонгга яқин Косая Гора қишлоғида бир оиланинг 5 аъзосини пичоқлаб ўлдирди, қурбонларнинг 3 нафари ёш болалар эди. Яна 1 киши ва бир қизалоқ Сирожиддиннинг ҳамласидан жароҳатланган, аммо улар қочиб жон сақлаб қолишган.

800 000 чи патент ўзбекистонлик аёлга насиб қилди

Қашқадарёлик Элфира Шаропова 800 000 чи патент эгаси бўлди. Кўптармоқли миграция марказининг “800 000- патентни топшириш маросими”да марказ раҳбари Николай Федосеев ҳамда “Таянч.ру” портали ва газетаси жамоаси ўзбекистонлик мигрантга эсталик совғаларини топширишди.

Ўзбекистонда Россияда ишлашни хоҳловчилар учун миграция маркази очилиши мумкин

Тез орада Ўзбекистонда янги миграция маркази очилиши мумкин. Шунингдек, Россияда ишлаётган ўзбекистонлик мигрантлар учун куну тун ишлайдиган махсус “ишонч телефони” ишга тушиши маълум қилинди. “Ишонч телефонлари” орқали ўзбекистонлик мигрантларнинг турли саволларига зудлик билан жавоб берилиши, қийин аҳволга тушиб қолган вазиятда қонуний йўл-йўриқлар кўрсатилиши мумкин.

Ташқи ишлар вазирининг виртуал қабулхонаси очилди

2016 йилнинг 10 ноябрь куни Ташқи ишлар вазирлигининг расмий веб-саҳифасида виртуал қабулхона фаолият юрита бошлади, деб хабар берди Ўзбекистон Ташқи сиёсат маҳкамаси матбуот хизмати.

Навигация