Архив: Октябрь 2016

“Сахарово” мигрантларни иш билан таъминлайди

Москва Кўптармоқли миграция марказида чет эллик фуқароларни иш билан таъминлашга кўмаклашувчи Меҳнат биржаси фаолият юритмоқда. Москва шаҳрига ишлаш учун ташриф буюрган чет эл фуқаролари меҳнат қилиш ҳуқуқини берувчи патентни расмийлаштириш жараёни тугагунича, ўзлари учун керакли ишни ҳам марказнинг ўзида топишлари мумкин.

“Таянч.ру” Москва Кўптармоқли миграция маркази билан ҳамкорлик бошлади

Россиядаги мигрантларга ўзининг “Мигрант” мобиль иловаси ҳамда “Таянч.ру” сайти ва газетаси билан ахборот-сервис хизматларини кўрсатиб келаётган “ЛексМобайл” юридик фирмаси мигрантлар орасида “Сахарово” номи билан машҳур Москва Кўптармоқли миграция маркази билан доимий ҳамкорликни бошлади.

Москва сохранит в 2017 году стоимость патента для мигрантов

Стоимость патента для трудовых мигрантов в Москве на 2017 год останется на уровне текущего года – соответствующие поправки в столичное законодательство внесены Правительством Москвы.

Волгоградлик аёл 5 минг рубль учун ўзбек билан никоҳдан ўтди

Ўтган йилнинг январь ойида Волгоград шаҳрида Россия фуқароси бўлган 39 ёшли аёл билан Ўзбекистон фуқароси никоҳдан ўтишган эди. Аммо Тракторозаводский туман прокуратураси “тўй”ни бузди.

Петербургда ўзбекистонлик ишчи 20 метр баландликдан қулаб жон берди

Ўзбекистонлик мигрант қурилишда пайванд қилаётган пайтида баландликдан пастга тушиб кетган. Аниқланишича, қурбон бўлган йигит 1993 йилда туғилган ва “Мега ЯП” МЧЖ да ишлаган.

Россия чегарасини ноқонуний кесишга уринган ўзбекистонлик қўлга олинди

Муқаддам Россияга киришга тақиқ қўйилган Ўзбекистон фуқароси Саратов вилоятининг Озинск туманида Қозоғистон чегараси рухсатнома пунктидан ўтаётган чоғида қўлга олинди, дея хабар берди ФХХ Саратов ва Самара вилоятлари чегара бошқармалари.

Каспийда 5 нафар ўзбекистонлик браконьерлар қўлга олинди

Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг ўн олти нафар фуқаролари Каспийда браконьерлик учун қўлга олинди. Уларнинг 9 нафари қозоғистонлик, 5 нафари ўзбекистонлик ва 2 нафари россиялик қонунбузарлардир. ларнинг 9 нафари қозоғистонлик, 5 нафари ўзбекистонлик ва 2 нафари россиялик қонунбузарлардир”, - маълумот берган ҚМХХ ЧХ матбуот хизмати ўз хабарида. Тадбир чоғида 3...

Ўрта Ер денгизида қарийб икки минг мигрантлар қутқариб қолинди

Италия қирғоқ қоровулларининг эълон қилишича, куни кеча Ливия соҳилларига яқин ҳудудда 1,8 минг ноқонуний иммигрантларни қутқариб қолишган. Соғликлари билан жиддий муаммолари бўлган мигрантларнинг бир қисмини вертолётда шифохонага олиб боришга тўғри келган.

Америкада кетма-кет икки нафар ўзбекистонлик вафот этди

2 октябрь куни Мэриленд (АҚШ) да 18 ёшли ўзбекистонлик Сардор Файзиев отиб кетилди. Бундан 4 кун олдин эса, Нью-Йоркда яна бир ўзбекистонлик вафот этган эди. Бруклин туманида яшаган 32 ёшли самарқандлик Сирожиддин Маматмуродов жигарида бўлган муаммо сабабли касалхонада оламдан ўтган.

Навигация