Архив: 2016

Ўзбекистонликлар Польшада ишлашлари мумкин

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Ўзбекистон фуқароларини Польша давлатига меҳнат миграциясини йўлга қўйиш устида иш олиб бормоқда, дея хабар берди Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги.

Тулада ўзбекистонлик мигрант бир умрга қамалди Ru

Ўтган йилнинг энг шов-шувли воқеаларидан бири Туладаги қотиллик бўлди. Сирожиддин Шералиев 2015 йил 29 май куни тонгга яқин Косая Гора қишлоғида бир оиланинг 5 аъзосини пичоқлаб ўлдирди, қурбонларнинг 3 нафари ёш болалар эди. Яна 1 киши ва бир қизалоқ Сирожиддиннинг ҳамласидан жароҳатланган, аммо улар қочиб жон сақлаб қолишган.

800 000 чи патент ўзбекистонлик аёлга насиб қилди

Қашқадарёлик Элфира Шаропова 800 000 чи патент эгаси бўлди. Кўптармоқли миграция марказининг “800 000- патентни топшириш маросими”да марказ раҳбари Николай Федосеев ҳамда “Таянч.ру” портали ва газетаси жамоаси ўзбекистонлик мигрантга эсталик совғаларини топширишди.

Ўзбекистонда Россияда ишлашни хоҳловчилар учун миграция маркази очилиши мумкин

Тез орада Ўзбекистонда янги миграция маркази очилиши мумкин. Шунингдек, Россияда ишлаётган ўзбекистонлик мигрантлар учун куну тун ишлайдиган махсус “ишонч телефони” ишга тушиши маълум қилинди. “Ишонч телефонлари” орқали ўзбекистонлик мигрантларнинг турли саволларига зудлик билан жавоб берилиши, қийин аҳволга тушиб қолган вазиятда қонуний йўл-йўриқлар кўрсатилиши мумкин.

Ташқи ишлар вазирининг виртуал қабулхонаси очилди

2016 йилнинг 10 ноябрь куни Ташқи ишлар вазирлигининг расмий веб-саҳифасида виртуал қабулхона фаолият юрита бошлади, деб хабар берди Ўзбекистон Ташқи сиёсат маҳкамаси матбуот хизмати.

“Сахарово” мигрантларни иш билан таъминлайди

Москва Кўптармоқли миграция марказида чет эллик фуқароларни иш билан таъминлашга кўмаклашувчи Меҳнат биржаси фаолият юритмоқда. Москва шаҳрига ишлаш учун ташриф буюрган чет эл фуқаролари меҳнат қилиш ҳуқуқини берувчи патентни расмийлаштириш жараёни тугагунича, ўзлари учун керакли ишни ҳам марказнинг ўзида топишлари мумкин.

“Таянч.ру” Москва Кўптармоқли миграция маркази билан ҳамкорлик бошлади

Россиядаги мигрантларга ўзининг “Мигрант” мобиль иловаси ҳамда “Таянч.ру” сайти ва газетаси билан ахборот-сервис хизматларини кўрсатиб келаётган “ЛексМобайл” юридик фирмаси мигрантлар орасида “Сахарово” номи билан машҳур Москва Кўптармоқли миграция маркази билан доимий ҳамкорликни бошлади.

Москва сохранит в 2017 году стоимость патента для мигрантов

Стоимость патента для трудовых мигрантов в Москве на 2017 год останется на уровне текущего года – соответствующие поправки в столичное законодательство внесены Правительством Москвы.

Волгоградлик аёл 5 минг рубль учун ўзбек билан никоҳдан ўтди

Ўтган йилнинг январь ойида Волгоград шаҳрида Россия фуқароси бўлган 39 ёшли аёл билан Ўзбекистон фуқароси никоҳдан ўтишган эди. Аммо Тракторозаводский туман прокуратураси “тўй”ни бузди.

Навигация