Мақола

Шерзод ва Барно — бозордаги гулқоғоз контейнерида иш бошлаб, бутун Россияни қамраб олган автосервислар тармоғига асос солган ўзбекистонлик оила

0000001Россияда танилиб бораётган автосервислар тармоғи — «Вилгуд»га асос солган ўзбекистонлик ишбилармонлар оиласи — Шерзод ва Барно Турсуновлар ҳақида «Мой район» газетасида мақола чоп этилди.

Шерзод ва Барно Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг физика факультетини тамомлаб, бизнесдаги илк қадамларини Тошкентда ташлаган. Кейинроқ Америкага кўчишга қарор қилган, бироқ виза масаласида рад жавобини олган. Бу вақтга келиб Тошкентдаги бутун бизнес сотиб бўлинган, шу сабаб оила олға қадам ташлашга мажбур эди. Шундай қилиб, ота-она фарзандларини Тошкентда қолдириб, Россияга кетган.

hqdefaultШерзод ва Барно Москвада дастлаб озиқ-овқат ёки идора моллари дўконини очмоқчи бўлади, бироқ пул Митиши ярмаркасидаги битта контейнерга етади, холос. Эр-хотин гулқоғозлар билан савдо қилади ва кейинги икки йил ичида Митиши ярмаркасидаги уларнинг савдо нуқталари сони 10 тага етади. Бу вақтга келиб Россияга қурилиш моллари билан савдо қилувчи Европанинг йирик тармоқлари кириб кела бошлайди ва Турсуновлар каби майдо савдогарлар улар билан рақобатлаша олмаслиги очиқ кўриниб қолади.

Шундан сўнг улар «Евродизайн» савдо белгисини рўйхатдан ўтказиб, қурилиш молларининг улгуржи савдоси билан шуғуллана бошлади. Компания савдо айланмаси йилига 7—8 миллиард рублгача етди. Бироқ йирик ритейлерлар Турсуновларнинг бу бизнесига ҳам халал берди.

Шерзод ва Барно бизнеснинг мутлақо янги, рақобатчилар кам ёки деярли йўқ бўлган соҳасини топишга ва шунда ишлашга қарор қилди. kar_0442

Ўрганиш жараёнида маълум бўлдики, автосервислар соҳасида бирорта ҳам мустақил тармоқ йўқ, шахобчаларнинг аксарияти эса зўрға кун кўради.

«Нима учун биз муваффақиятга эришяпмиз? Чунки 99 фоиз автосервисларнинг эгалари ўз ишларини, машиналарни севишади, таъмирлаш ҳақида ҳамма нарсани билишади, бироқ санашни, бошқарувни ёқтиришмайди, маркетинг нима эканлигини тушунишмайди. Таъмирлаш масаласида ҳамма нарсани жуда яхши тушунадиган, лекин қолган нарсаларни ёқтирмайдиган сервисменларнинг катта бозори бор.

Бу бозорга бошқарув ва бизнесни оптимизация қилиш бўйича таклиф бера оладиган компания зарур эди. Биз савдо, маркетинг бўлимлари, колл-сентр кабиларни ташкил қилишни ўз зиммамизга олдик, автомобилларни таъмирлаш масалаларини эса сервисменларнинг ихтиёрида қолдирдик», — дейди Барно Турсунова.

img_8533-700x325Бизнес соҳаси танланганидан сўнг, Турсуновлар ўзининг илк автосервисини сотиб олди ва саккиз ой давомида унинг иш фаолиятини ўрганиб, бизнесни бошқариш бўйича ўзига хос — ходимларнинг фаолиятини баллар ёрдамида баҳолаб борувчи шаффоф, айни вақтда, ноинсоф ходимларнинг масъулиятсизликларидан ҳимояланган тизимни ишлаб чиқди.

Ҳозирги вақтда «Вилгуд» тармоғи бутун Россия бўйлаб 50 та сервисни қамраб олган — уларнинг олтитаси «Вилгуд»нинг ўзига тегишли, қолган 20 таси эса франшиза асосида ишламоқда. 2016 йил охиригача тармоқдаги автосервислар сонини 100 тага етказиш режалаштирилган.

 

Манба: daryo.uz

Навигация