Мақола

imageБу киши Қурбонов Умар Усмонович – Фарғона вилояти Бағдод тумани Чувринди қишлоғидан. 1962 йилда туғилган.

Ўзларининг айтишларича, Россияга келганига 10 йилдан ошган.

Айни пайтда Новосибирскда хужжатларини йўқотганлиги сабабли қийин аҳволга тушиб қолган. Ишсиз, бошпанасиз юрибди. Телефони билан бирга уйдагиларининг ҳам рақамларини йўқотган. Рафиқаларининг исми Зулфия. Россияда ҳеч кимлари йўқ, ишламаётганликлари сабабли уйга қайтишнинг ҳам имконияти бўлмаяпти. Ҳозирча у кишига Новосибирскда Сергей исмли киши қараб турибди.

Бу кишини оила аъзоларини топишга ва ватанига қайтаришга ёрдам берайлик!

Умар Қурбоновни таниган-билганлар бўлса, оила аъзоларига хабар берсангиз.

Навигация