Мақола

 Россия Президенти Владимир Путин 64 ёшга кирди!putin_5

Бугун миллионлаб ўзбекистонликлар “хушланмайдиган меҳмон” бўлиб турган ўлка раҳбарининг туғилган куни.  Одатда бундай кунда мезбонга яхши гаплар, эзгу тилаклар билдирилиши лозим.  Аммо одатларимизни ҳисобга олмаганда ҳам, мигрантларнинг катта қисми Президентга нисбатан эътироз билдиришмайди (Уларнинг ҳамма эътирозлари (нафрат сўзини қоғозга ўраб айтганда) – ФМХ га йўналган)

Турли сабабларга кўра: ўз ватанида иш топа олмаган, ёки иш ҳақи озлиги, рўзғорининг каму кўстини бутлашу тўю тантанаси, тирикчиликлар орттириб бирон мақсадга етиш учун ҳаракат қилаётган мигрантлар  гоҳи кулиб гоҳи нолиб шу давлатда «борига шукр» дея кун кечириб юришибди.

image

Мигрант Шахбоз Усмонов чизган сурат

“Оч қорним – тинч қулоғим”, дея сиёсатга аралашмайдилар.

“Келар эшигингни қаттиқ ёпма”, деб дилларидагини тилларига чиқармайдилар.

“Ноумид – шайтон”, дея яхши кунлардан умид узмайдилар.

“Россияда ишлаш қийин”, дейдилар, кетмайдилар.

“Ватанда яшаш яхши”, дейдилар, қайтмайдилар.

Умр эса бораяпти…

Путин уларни ҳар бирини танимаса-да, борлигини, кўплигини билади, тан олади, минбарларда “улар бизга керак”, дея таъкидлаб ҳам туради.

Мигрантлар шунга-да қувониб, овуниб мусофирликдаги ҳаётини кечиришда давом этаверади. Унга етиб бормаслигини билишса-да, гапларини қўшиқ қилиб куйлашади, суратларини чизишади.

Российская Федерация. Санкт-Петербург. Митинг «Нам не нужны великие потрясения, нам нужна великая Россия!». Митинг в поддержку Путина.Мигрантлар билган Путин ҳам, Путин билган мигрантлар ҳам “ёмон одам эмас”. Ҳар томоннинг ўз вазияти ва шароити, ҳаёти ва ҳолати бор.

Муросаю мадора дейишса керак буни…

64 йиллик умр салмоқли марра. Салқин ўлканинг иссиққалб меҳмонлари ҳаммага яхшилик тилайдилар ва фақат муҳим кунларда эмас, ҳамиша эзгу ниятда дуога қўлга очадилар. Мусофирларнинг дуоси эса – мустажоб дейдилар…

Таваллуд кунингиз муборак, жаноб Президент!

 

 

Ўзбекистонлик мигрантларнинг В.Путинга мурожаат қилиб ёзган қўшиқлари:

 

 

 

Навигация