Мақола

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Ўзбекистон фуқароларинини Польша давлатига меҳнат миграциясини йўлга қўйиш устида иш олиб бормоқда, дея хабар берди Ташқи миграция масалалари агентлиги.
15317949_1802702089987129_5497585259571234918_n
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Вазирлиги қошидаги Ташқи миграция масалалари Агентлиги томонидан шу йилнинг 24 – 27 ноябрда Польшанинг «JP Construct» қурулиш компанияси рахбари Я.Контарович бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташрифи ташкил этилди.
Ташрифдан мақсад, «JP Construct» компанияси лойхалари доирасида Ўзбекистон Республикаси фуқороларини Польша Республикасига мехнат миграциясини йулга қўйиш имкониятларини ўрганиш бўлди.
Ташриф доирасида, польшиялик мехмонлар Тошкент шахрининг касб-хунар коледжлари ва махсус малака ошириш маркази фаолияти билан танишдилар, шу билан бир қаторда пойтахтимизда ва вилоятларда қурилаятган янги кўп қаватли ва намунавий ховли уйларининг қурилиш жараёнини яқиндан ўрганиб чиқдилар.
«JP Construct» қурулиш компанияси рахбари Я.Контарович ўз ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазири А.Абдухакимов ва Ташқи меҳнат миграция масалалари Агентлиги директор муовини Х.Асамов билан унумдор учрашувлар утказиш имкониятига эга бўлди.
Мазкур учрашувлар давомида, Польша давлатига миграцияни йўлга қўйиш билан боғлиқ бўлган барча масалалар батафсил мухокама қидинди. Музокараларда асосий этибор ўзбек мухожирлари учун Польшада яратиладиган яшаш ва озиқланиш шарт-шароитлари, медик хизмат кўрсатиш, хавфсизлик ва ойлик маош масалаларига қаратилди.
Ташриф якунида, шу йилнинг охиригача икки томон тегиш келишувни имзолашга қарор қилишди.

Навигация