Мақола

banner1-2Москва хукуматининг пойтахт қонунчилиги бўйича тузатишларга мувофиқ, меҳнат мигрантлари учун патент тўлови нархлари 2017 йилда ҳам ҳозирги миқдорда сақланиб қолади, дея хабар берди “Москва Кўптармоқли миграция маркази” матбуот хизмати.

Москва Хукумати вазири, шаҳар иқтисодий сиёсати ва тараққиёти департаменти раҳбари Максим Решетниковнинг маълум қилишича, тайёрланган тузатишлар меҳнат мигрантлари учун патент нархи ҳисобида фойдаланиладиган ҳудудий коэффициентларни пасайтиради.

Эслатиб ўтамиз, патент нархи ҳар йили икки коэффициентда ҳисобланади. Бири Солиқ кодексида белгиланган тартибда Иқтисодий тараққаиёти вазирлиги томонидан ўрнатилади, иккинчи ҳудудий, жойларда тасдиқланади.

Яқин вақтларда Иқтисодий тараққиёт вазирлиги 2017 йил учун федераль коэффициент-дефляторни расман тасдиқлайди. Москва шаҳри хукумати меҳнат патентининг айни пайтдаги 4200 рубллик нархини сақлаб қолишни режалаштирган.

Максим Решетников сўзларига кўра, мазкур чора келгусида Россия меҳнат бозорларига чет эллик фуқароларни жалб қилишда муҳим аҳамиятга эга.  Шу билан бирга патент нархининг муқимлиги ишчи кучининг сифатини сақлаб қолишда кафолот бўлади.

Москва шаҳрида мигрантлар учун меҳнат патенти ҳақида батафсил маълумотлар билан Москва Кўптармоқли миграция марказининг расмий сайтида  www.mc.mos.ru  (рус тилида)  ва “Таянч.ру” (www.tayanch.ru ) мигрантлар порталида (ўзбек тилида) танишиб чиқиш мумкин.

 

Навигация