Мақола

pasportstariy

Ўзбекистонга қайтиш гувоҳномаси (сертификат) Ўзбекистон ҳудудида доимий яшаш учун рўйхатда бўлган ва Ўзбекистон ҳудудидан вақтинчалик ташқарида бўлган Ўзбекистон фуқаролари ва фуқаролиги йўқ шахсларга берилади.

Агарда Ўзбекистон фуқаросининг паспорти:

– йўқотилган,

– яроқсиз ҳолга келтирилган,

– муддати ўтган

бўлган ҳолларда сертификат расмийлаштирилади.

Сертификатнинг амал қилиш муддати – бир ой.

Паспорт йўқотилган ҳолда мурожаат қилувчи сертификат олиш учун қуйидагиларни амалга ошириши лозим:

  1. Ўзбекистон Республикасининг Россиядаги элчихонаси Консуллик бўлимида ёки мустақил равишда аризани (анкета варақаси берилмоқда) бир нусхада, ҳар бир қаторини тўлиқ тўлдиришлари керак.

Диққат! Анкета варақаси бепул ва Элчихонанинг Консуллик бўлимида берилади. Ёки мурожаат қилувчи мустақил равишда чоп этиб тўлдиради. Шуни эътиборда тутиш керакки, мурожаат қилувчи Консуллик бўлимига тўлдирилган анкета билан келиши мумкин, аммо варақага шахсий имзосини консуллик ходими иштирокида чекиши лозим.

  1. Ўзбекистон ички ишлар органларининг ариза берувчининг доимий турар жойи бўлимидан берилган маълумотнома (форма №9) илова қилинади;
  2. Консуллик бўлимига 4 дона 3х4 см хажмдаги фотосурат тақдим этилади;
  3. Консуллик бўлимига йўқолган паспортнинг нусхаси тақдим этилади.

Юқорида кўрсатилган №9 формасини ариза берувчининг қариндоши Ўзбекистонда доимий яшаш учун рўйхатда бўлган жойидаги паспорт бўлимига ариза билан мурожаат қилиб олиши мумкин.

Олинган №9 форманинг нусхасини Элчихона Консуллик бўлимининг uzkorus@mail.ru электрон манзилига йўллаш ёки ариза берувчи қоғозга чиқарилган нусхасини ўзи билан олиб бориши тавсия қилинади.

Элчихонанинг Консуллик бўлими масъул ходими ариза берувчи билан суҳбат ўтказиб, унинг Ўзбекистонга қайтиш гувоҳнома (сертификат)ни расмийлаштириш учун берган аризасини қабул қилади.

Паспорт муддати тугаган ёки уни яроқсиз ҳолга келтирилган ҳолларда мурожаат қилувчи ушбу хужжат (паспорт)ни тақдим этганидан сўнг  расмийлаштирилади.

Сертификат берилишида 55 АҚШ доллари миқдорида консуллик йиғими олинади.

Сертификат олувчига фақат шахсан ўзи мурожаат этганида берилади.

Ўзбекистон Республикаси Элчихонасининг Консуллик бўлими қуйидаги манзилда жойлашган: Москва шаҳри, 2-й Казачий пер., 2-уй («Полянка» метро бекати).

Тайёр бўлган хужжатлар ҳақида маълумотлар учун телефон:

(499) 230-13-01

2 Comments

  • Узок Шарк ёки бошка МОСКВАДАН узокда яшаган фукарони иши Осон кечмас эканда.Москвага кандай келиб кандай паспортсиз юради.55$ булмаса нима килади. Хуллас хакозо ва хаказо.ечилмаган масалар жуда куп.

  • Узбекистон Уз фукороларини хечкачон уйламаган
    Каерди карасанг Узбекистан фукороси кисувда, кийинчилида,
    Мусофир юрдаю майлия хатто Уз юртидахам эркинли йу
    Юрт бошимизга Рахмат!!!

Навигация