Мақола

Ўзбекистонда чиқиш визаларини бекор қилиш масаласи юқори даражада муҳокама қилинмоқда. 8 июль куни Президент девони, Бош прокуратура, ИИВ, Бандик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича агентлик ва давлат тузилмалари вакиллари ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигида ўтказилган идоралараро мажлисда ушбу масалани ҳал этишнинг турли йўллари, жумладан чиқиш визаларини бутунлай бекор қилиш имкониятларини ҳам кўриб чиқишди.

Айтиш жоизки, Ўзбекистонда чиқиш визаларининг бекор қилиниши масаласи бўйича 5 июль куни ташқи ишлар вазири билан ватандошлар ўртасида бўлиб ўтган тўғридан-тўғри мулоқот вақтида кўп сонли мурожаатлар келиб чиққан. Аниқроғи, тўғридан-тўғри мулоқотга мурожаат қилганларнинг 9,5 фоизи чиқиш визаларини олиш билан боғлиқ муаммолар мавжудлигини маълум қилган.

Шунингдек, хориждаги меҳнат фаолиятини лицензиялаш ва ундан келиб чиқадиган консуллик хизматларини кўрсатишдаги жараёнларни соддалаштириш ва он-лайн рўйхатга олиш тизимини жорий қилиш тўғрисида таклиф билдирилди.

Изоҳ қолдиринг

Навигация