Мақола

img-20160919-wa0026_0АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг навбатдаги 71-йиғилиши ҳамда Мигрантлар ва қочқинлар бўйича бутунжаҳон саммити бўлиб ўтмоқда.

Тадбир доирасида жаҳон миқёсида мигрантларнинг аҳволини яхшилаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоялаш каби масалалар кенг муҳокама қилинди ва бу борада Нью-Йорк декларацияси қабул қилинди.

Шунингдек, энг асосий воқеа – Миграция бўйича халқаро ташкилот (МХТ) (www.iom.int)нинг БМТ тизимига қўшилгани бўлди. БМТ Бош котиби Пан Ги Мун ва МХТ Бош директори Уильям Лейси Свинг бу борадаги келишувга имзо қўйишди. Аслида, 1993 йилдан буён БМТ ва МХТ ўртасида ҳамкорлик бўйича Бош келишув имзоланган эди. Шу йилнинг июль ойида МХТни БМТ тизимига қўшиш бўйича БМТ резолюцияси ҳам қабул қилинган эди.

Расмий имзолаш маросимидан сўнг, МХТ БМТнинг миграция бўйича тўлақонли агентлигига айланди. МХТ мигрантларга кенг қамровли кўмак кўрсатиб келмоқда. Бундай кўмак турларига ватанга қайтиш, тиббий ва психологик ёрдам кўрсатиш, юридик томондан қўллаб-қувватлаш кабилар киради.

Манба: www.iom.int

Навигация