Мақола

Москва Кўптармоқли миграция марказида чет эллик фуқароларни иш билан таъминлашга кўмаклашувчи Меҳнат биржаси фаолият юритмоқда.

110516Москва шаҳрига ишлаш учун ташриф буюрган чет эл фуқаролари меҳнат қилиш ҳуқуқини берувчи патентни расмийлаштириш жараёни тугагунича, ўзлари учун керакли ишни ҳам марказнинг ўзида топишлари мумкин.

2000 дан зиёд ташкилотлар бўш иш ўринлари ва эҳтиёжлиги бор вазифалар тўғрисида барча маълумотларни КММ (ММЦ) тақдим этганлар. Иш топиш ниятида бўлган мигрантлар марказ Меҳнат биржасига мурожаат қилиш орқали ишончли ва кафолотли иш ўринлари билан танишишлари мумкин.

Бўш иш ўринлари тўғрисида маълумотлар олиш учун талабгор ўзи ҳақидаги тўлиқ маълумот тўлдирилган варақани КММ да ёзиб қолдирадилар. Патент тайёр бўлгунга қадар, мигрантнинг анкетаси иш берувчиларга тақдим этилади ва танланган мутахассисликлар бўйича бўш иш ўринларини топиш имкониятига эга бўладилар.

Мигрант учун иш топиш хизмати – 300 рубль, анкета миграция маркази Меҳнат биржаси базасига киритилади. Бу эса меҳнат қилишни истаган мигрантни то ишга жойлашгунига қадар бўш иш ўринлари орасидан турли вариантларни танлаш имкониятини беради.
Шунингдек, Меҳнат биржаси хизматидан меҳнат патентига эга чет эл фуқаролари ҳам фойдаланишлари мумкин.

Меҳнат биржаси Москва Кўптармоқли миграция маркази биносида жойлашган.
Меҳнат биржасининг электрон манзили: mmc-rabota@mos.ru

КММ меҳнат биржасидаги бўш иш ўринлари эълонлари билан мунтазам равишда “Таянч.ру” портали ва “Таянч” газетасида, Фейсбук ва Одноклассники  ижтимоий тармоқларидаги саҳифалари ва гуруҳларида ҳамда Telegram  даги каналида танишиб боришингиз мумкин.

 

Навигация