Мақола

11 июль куни Тошкентдан Самарқандга Қозоғистон орқали ўтган M-39 йўли участкаси очилди. 2006 йилда ёпилган ушбу йўл икки шаҳар ўртасидаги масофани 23 километрга қисқартиради.

Ушбу йўл орқали фақатгина енгил автомобилларнинг ўтишига рухсат берилади, юклар ва тижорий мақсадлардаги товарларни олиб ўтиш тақиқланади.

Ўзбекистон фуқароси чегарадан ўтишда ҳеч қандай божхона ҳужжатларини тўлдирмайди, бироқ Қозоғистон ичида тўхташ мумкин эмас. Бунда давлат чегараларини кесиб ўтиш ҳуқуқини берувчи шахсни тасдиқловчи ҳужжат бўлиши лозим.

Нотранзит мақсадларда Қозоғистон йўналишида ҳаракатланувчи Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқароларига нисбатан чегара назорати қонунчиликда белгиланган тартибда ва Ўзбекистон имзолаган халқаро шартномалар доирасида амалга оширилади.

Божхона назорати соддалаштирилган тартибда амалга оширилади, ҳеч қандай божхона декларациялари тўлдирилмайди, транспорт воситаси рўйхатга олинмайди ва божхона кўригидан ўтказилмайди, бироқ мажбурий визуал кўрик олиб борилади.

Навигация