Мақола

запрет

РФ ГА КИРИШГА ТАҚИҚНИ (ЗАПРЕТ) ҚАНДАЙ ОЛИБ ТАШЛАШ МУМКИН?

Ҳеч бир чет эллик фуқаро нохуш вазият – РФ ҳудудига киришга тақиқ (запрет) қўйилишидан кафолатланмаган. Бу ҳолат одатда Россия аэропортида, чегарани босиб ўтиш пайтидагина билдирилиши билан мураккаблашади. Чегара хизмати ходимлари одатда тақиқ сабабини тушунтириб бера олмайдилар. 1996 йил 15 августдаги “Россия Федерациясига кириш ва Россия Федерациясидан чиқиш тартиблари ҳақида”ги N 114-ФЗ Федерал қонунининг 26-моддасида тақиқ қўйилишига олиб келувчи сабабларнинг ёпиқ рўйхати берилган.

РОССИЯГА КИРИШГА ТАҚИҚ ҚЎЙИЛИШИГА ОЛИБ КЕЛУВЧИ САБАБЛАР

Унга қуйидагилар киради:

  1. Ўзи ёки РФ ҳудудига кириш мақсади ҳақида ёлғон маълумот тақдим этиш;
  2. Чегарани кесиб ўтиш қоидаларига риоя қилмаслик;
  3. Россияда 3 йил мобайнида камида икки марта маъмурий жавобгарликка тортилиш;
  4. РФ да вақтинча яшаш муддати тугагандан сўнг 30 кундан ортиқ бўлиш (истисно тариқасида тан олинувчи ва РФ да қонуний яшаш муддатини узайтирувчи бир қатор жиддий ҳолатлар мавжуд); 5. Россияда фаолияти ёқланмайдиган (фаолияти номаъқул деб топилган) ташкилотлар фаолиятида иштирок этиш.

2015 йил 3 июндан бошлаб амалий кучга кирган 5-бандга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Қонуннинг аввалги таҳрирларида ёқланмайдиган ташкилотлар фаолиятида иштирок этиш тақиқ учун асос бўлмас эди. 2-банд “Чегарани кесиб ўтиш қоидаларига риоя қилмаслик” қоидабузарлигини бартараф этишга қадар тақиқни ўз ичига олади, 3 ва 4-бандлар эса 3 йил муддатгача кириш ҳуқуқидан маҳрум қилиш учун сабаб бўлади. Бироқ бу тақиқларни бекор қилиш имконияти мавжуд.

 ФМХ ТАҚИҚИНИ БЕКОР ҚИЛИШ УЧУН АСОСЛАР

Тақиқ мавжудлигини ФМХ веб-сайтидаги интерактив хизматлар ёрдамида билса ҳам бўлади. Бироқ, у ерда тақиқ сабаби кўрсатилмайди. Тақиқ сабабини аниқлаштириш учун ФМХБ (УФМС)га мурожаат қилиш керак, шундан сўнг тақиқ қўйиш ҳақидаги қарорни бекор килиш учун ФМХ ёки судга 3 ой мобайнида ариза берилади.

Тақиқни бекор қилиш учун қуйидаги асослар мавжуд:

  1. РФ ҳудудида яшовчи Россия фуқаролигига эга яқин қариндошларнинг мавжудлиги;
  2. Турмуш ўртоғи ёки фарзандида Россия фуқаролигининг бўлиши;
  3. Тақиқ муддатида РФ да яшаш ҳуқуқини берувчи ҳужжат (Вид на жительство), агар маъмурий ҳуқуқбузарликка йўл кўймаган бўлса;
  4. Россиядаги давлат аккредитациясидан ўтган ўқув муассасаларининг кундузги бўлимида ўқиш;
  5. Россияда даволанишни ўташ ёки даволанишни ўташ зарурати. Шикоят жараёни бир неча ой (олти ойгача) давом этиши мумкин, тажрибали юрист ёрдами эса бу жараённи тезлаштиришга имконият беради.

Навигация