Мақола

boat_vsМиср қирғоғида бортида 600 нафар мигрант бўлган кема ағдарилиб кетди. Ҳалокат сабаб 40 нафар мигрант ҳалок бўлди, 150 нафардан зиёд киши бедарак кетди. Қурбон бўлганларнинг аксарини болалар ташкил этмоқда.
Миср хукумати қурбонлар сони ортиши эҳтимоли борлигини билдирмоқда. Кема бортидагилар Африка ва Яқин Шарқ мамлакати ноқонуний мигрантлари бўлишган. Тахминларга кўра, кема Италия томон ҳаракатланаётган бўлган. Полиция қайиқ меъёрдан зиёд юкни кўтара олмагани ва бу фожеага олиб келганини маълум қилди.
Миср қирғоқлари қоровуллари ҳар хафтада Ўрта Ер денгизи орқали Европага ноқонуний ўтувчилар ҳақида хабар беришади. Миграция бўйича халқаро ташкилотнинг билдиришича, жорий йилнинг бошидан буён тўрт мингдан зиёд қочоқлар ЕИ мамлакатларига ўтиш йўлида чўкиб кетишган.

Навигация