Мақола

"4

4 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиб, конституциявий ҳуқуқингиздан фойдаланинг

“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ,  Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонасида Тошкент шаҳар 14-сайлов округига бириктирилган 26-сайлов участкаси ташкиллаштирилди», – дея маълум қилди элчихона матбуот хизмати “Таянч.ру”га.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар билан танишинг:

1344

Шавкат Миромонович Мирзиёев

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП)дан

 

4081062

Сарвар Садуллаевич Отамурадов

“Миллий тикланиш” Ўзбекистон Демократик партиясидан

 

c935dcd29f3cdc5c8c4cf087d3fb782e

Хатамжон Абдурахмонович Кетмонов

Ўзбекистон  Халқ демократик партияси (ХДП)дан

 

nariman-umarov

Наримон Маджитович Умаров

“Адолат” Ўзбекистон Социал-демократик партиясидан

 

Овоз бериш жараёнида сайлов кунигача ўн саккиз ёшга тўлган Ўзбекистон фуқаролари қатнашишлари мумкин.

– Россия ҳудудида вақтинча ва доимий яшаётган Ўзбекистон фуқароларини Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этишга таклиф қиламиз, – қайд этилади элчихона матбуот хизматининг сайловни ўтказиш борасидаги хабарида.

26-сайлов участкаси 4 декабрь 2016 йилда Москва шаҳри, погорельский переулок, 12 уй манзилида  соат 06.00 дан 20.00 гача овоз бериш учун очиқ бўлади.

Шунингдек, айни шу вақтда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови Новосибирскдаги Бош Консуллик қошида ҳам ўтказилади.

 

Навигация