Мақола

Россиянинг Свердловский вилояти Екатеринбург шаҳри Сулимова кўчаси 46-уй манзилида Россияга келган хорижликларга хизмат кўрсатувчи замонавий миграцион марказ очилди. Бу ҳақда Znak.com хабар қилди.

Марказда тиббий ходимлар, юрист-ҳуқуқшунослар ва бошқа зарур соҳа вакиллари бўлиб, шу жойнинг ўзида ҳар қандай консультацияни олиш мумкин. Электрон навбат ўрнатилган. Болалар учун ҳам махсус майдонча мавжуд.

2 минг квадрат метр майдонни эгаллаган миграцион марказда кунига энг камида 400 киши қабул қилинади.

Екатеринбургда Россияда тўртинчи шу турдаги кенг қамровли марказ бўлди. Бугунги кунда Санкт-Петербург, Москва шаҳарлари ва Москва вилоятида ана шундай миграцион марказ фаолият кўрсатмоқда.

Айни пайтда вилоятда 90 мингдан зиёд хорижлик мигрант бўлса, уларнинг 83 фоизи МДҲ давлатлари фуқароларидир. Полиция вакиллари мазкур янги марказ шарофати билан мигрантларни расмийлаштириш орқали ноқонуний даромад олиш, фирибгарлик ва ўртакашлик ҳолатларига барҳам топилишига умид билдиришмоқда.

Манба: Znak.com

Навигация