Мақола

Ўзбекистон Марказий банки 11 июлдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги курсларини белгилади. АҚШ доллари курси ўтган ҳафтадаги 3986,55 сўмдан 27,95 сўмга қимматлаб, 4014,5 сўмга етди.

Евронинг сўмга нисбатан курси эса 33,44 сўмга ошиб, 4568,9 сўмга етди. Айни пайтда Россия рубли 0,64 сўмга арзонлади ва 66,49 сўмни ташкил этди.

Марказий банк ҳар ҳафта валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилайди.

Таъкидлаш жоизки, АҚШ долларининг сўмга нисбатан курси йил бошидан буён 24,2 фоизга ошди. 2016 йил давомида эса бу кўрсаткич 15 фоизни ташкил этган эди.

Навигация