Мақола

6 август куни www.migrant.mobi портали асосчиси, юрист Ботиржон Шерматов “Одноклассники” тармоғидаги «MIGRANT – Мусофир ёрдамчиси» гуруҳи аъзолари билан «РОССИЯГА КИРИШГА «ЗАПРЕТ» ВА «ДЕПОРТ» мавзусида жонли видеомулоқот ўтказади.
Жонли мулоқот Москва вақти билан 18:00, Тошкент вақти билан эса 20:00 да ok.ru/migrantuz манзилида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, 30 июль куни “Россияда ишлаш учун патент” мавзусида видеомулоқот бўлиб ўтди. Унда патент билан боғлиқ барча маълумотлар тушунтирилиб, ушбу мавзудаги саволларга жавоб қайтарилди. Тез орада мазкур видеомулоқотнинг видео, аудио ва матн кўринишини Migrant.mobi сайтида эълон қилинади.

Изоҳ қолдиринг

Навигация