Туркум: Меҳнат

РОССИЯЛИКЛАРНИНГ МДҲ ДАВЛАТЛАРИДАН КЕЛГАН МЕҲНАТ МУҲОЖИРЛАРИГА МУНОСАБАТИ ҚАНДАЙ?

Жамоатчилик фикрини тўлиқ ўрганиш мақсадида ташкил қилинган Левада-маркази россияликларнинг МДҲ давлатларидан келган меҳнат муҳожирларига бўлган муносабати ҳақидаги маълумотларни эълон қилди. Enter.News нинг маълумот беришича, “ Озарбайжон, Грузия, Арманистондан келган меҳнат муҳожирларига муносабатингиз қандай?”, –  деган саволга, сўровномада иштирок этган россияликларнинг 10 %и   – “яхши, уларга раҳмим келади”, 51%и  –...

МИГРАНТЛАР УЧУН МАХСУС СЕМИНАР

  8 апрель, айни тушлик вақти. Соат 11:40. Метронинг Добрынинский бекатидан чиққач, Коровий вал кўчасидаги 5-уйни топгунимча ўн дақиқадан ортиқ вақтим кетди. Бино ичида керакли эшикни излаб ўн дақиқача сандироқлаб юргач, бехос ташрифимнинг асосий сабабчиси Валентина Чупикка рўпара келиб қолдим. Кўринишидан кичкинагина, жисмига номонанд оғир юк кўтариб олган, балки...

РОССИЯ ҲУДУДИДАГИ МЕҲНАТ МУҲОЖИРЛАРИ ҲАҚИДА 6 АФСОНА

Одатда Россия ҳудудига иш излаб келган меҳнат муҳожирларига омма тарафидан кўплаб асосланмаган айблар қўйилади ва шу айблар асосида мамлакат ҳудудидан қувғин, қамаш ҳамда депорт қилиш каби хулосаларга келинади. Олиб борилган тадқиқотлар асосида меҳнат муҳожирлари ҳақидаги баъзи бир афсоналар уйдирма эканлиги қуйидаги фактлар асосида аниқланди.   1 – афсона. Россия...

800 000 чи патент ўзбекистонлик аёлга насиб қилди

Қашқадарёлик Элфира Шаропова 800 000 чи патент эгаси бўлди. Кўптармоқли миграция марказининг “800 000- патентни топшириш маросими”да марказ раҳбари Николай Федосеев ҳамда “Таянч.ру” портали ва газетаси жамоаси ўзбекистонлик мигрантга эсталик совғаларини топширишди.

Ҳалок бўлган тожик йигити насронийларни хайратда қолдирган эди

«Православие и мир» портали тожикистонлик яхши бир фаррош ҳақида воқеани нашр қилиб, ўша тожик йигитни қилган яхшиликлари билан инжилдаги "яқиним ким?" деган масалага мисол қилишган.

Сардор Раҳимхон, япониялик Ошин ва мусофирлар

Мусофирликда юрган одам учун жисмоний азоб ва машаққат ҳеч нарсамас. Аслида, энг қийини СОҒИНЧ. Юракка ханжардек санчилиб турадигани хам СОҒИНЧ. Бегона юртларда Соғинч билан шартнома тузасизу, уни юракни туб-тубига яширишга уринасиз. Соғинч ноласини эшитмаслик учун қулоқларни беркитасиз. Соғинчнинг фарёдини ўчириш учун баъзида ичиб ҳам қўясиз...

«Россияга сен эмас, сен тиккан туфлилар боради»

"Россияга ишлагани бораман", деди. “Бормайсан”, дедим ва косибликка ишга жойладим. У олти ой шогирдлик мақомини ўтаб, сўнг ўзи уста бўлди. Ҳозир ишлари юришган, бир ойда бир ярим милён иш ҳаққи олади.

Мигрантлар нега кетмаяпти ?!

Самарқандлик мигрант “Москва нонини еганлар қайтиб кетишармикин” дея, пойтахтнинг қулай шарт шароитларига ишора қилса, бошқаси унинг фикрини маъқуллаб “Москванинг тупроғи оғир”лигини ёзган. Россияга ўрганиб қолганман, дея изоҳ қолдирганларнинг аксари бу ерда яшаш шароитлари яхшилигини тасдиқлашган.

“Қулликдан қочдим”

Унинг жаҳли чиқиб кетди, мени ҳақоратлаб сўка бошлади. “Агар қочсанг, дадангни ўлиги ўрмонда қолиб кетади” деди. Бўйнимдан буғди: “Тилинг чиқиб қолдими?! Сен ҳеч ким эмассан! Ҳеч кимга билдирмай ўлдириб юбораман, ўлигингни ит ҳам топа олмайди!” деди ғазаб билан. Қўрққанимдан тилим ҳам айланмай қолди...

Навигация