Туркум: Хабарлар

ИИВ мигрантларни ҳайдашни қисқартирмоқчи

ИИВ Россияда бўлиш қоидаларини биринчи бора бузган мигрантни мажбурий тартибда чиқариб юбормасликни, балки жарима тўлашга имкон беришни таклиф қилмоқда. Россия ИИВ раҳбари ўринбосари Игорь Зубовнинг билдиришича, суд мамлакатдан чиқариб юбориш ёки жарима белгиланиши масаласини ҳал қилувчи қонун лойиҳаси Давлат Думасига тақдим этилган.

Невадан 22 ёшли ўзбекистонликнинг жасади чиқди

Маълум бўлишича, ўн кунча муқаддам ўзбекистонлик 22 ёшли мигрант туғилган кунидан сўнг йўқолиб қолган. Орадан бир неча кун ўтиб, Перевоз қирғоғидаги башня крани ҳайдовчиси эътиборини сув юзасида қалқиб турган оқ рангли эркаклар кроссовкаси тортган. Сувдан олиб чиқилган жасаднинг ёнидан шахсини тасдиқловчи хужжатлар, меҳнат патенти ва меҳнат шартномаси, 4 та банк...

Она Ватан қай ҳолларда ўз «фарзанд»ларидан воз кечиши мумкин?

Сентябр охирида "Ўзбекистон фуқаролиги ҳақида"ги қонун кучга кирди. Унда Ўзбкистон фуқаролари қандай ҳолларда фуқароликдан маҳрум қилиниши мумкин ва ўзга фуқароликини қабул қилганда Ўзбекистон фуқаролигидан воз кечиш тартиби белгиланган.

Ўзбекистонлик аёллар 12,5 тонна нос билан қўлга олинди

Шу йилнинг июнь ойида “Сагарчин-автойўли” божхона хизматида йўловчи автобусда Россия Федерациясида тақиқланган 12,5 тонна носвой топилган эди. Ушбу тамаки маҳсулотини Россияга олиб ўтаётган ўзбекистонлик уч нафар аёл ва бир эркак қўлга олинган.

Ўрта Ер денгизида қарийб икки минг мигрантлар қутқариб қолинди

Италия қирғоқ қоровулларининг эълон қилишича, куни кеча Ливия соҳилларига яқин ҳудудда 1,8 минг ноқонуний иммигрантларни қутқариб қолишган. Соғликлари билан жиддий муаммолари бўлган мигрантларнинг бир қисмини вертолётда шифохонага олиб боришга тўғри келган.

КБР даги мигрантларнинг 97 фоиздан зиёди ўзбекистонликлар

Кабардин-Болқорияда мавсумий ишлар бошланиши билан қурилиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида чет эллик ишчилар сони ортади. Кўп сонли ўзбекистонликлардан ташқари, тожикистонликлар, озарбайжонликлар, молдован ва украиналиклар ҳам маҳаллий иш берувчилар қўлида ишлашади. Нисбатан арзон ишчи кучи КБР га яхшигина даромад келтироқда, - деб ёзади kbrria.ru сайти. Ўтган 8 ой давомида республика бюджети...

Ўзбекистон янги иш ўринлари яратиш учун Жаҳон банкидан 100 млн доллар кредит олмоқчи

«Янги иш ўринлари яратиш учун Жаҳон банки 100 миллион доллар миқдоридаги заём ажратиши 2016-2020 йилларга мўлжалланган ҳамкорликнинг янги стратегиясига киритилган», — деган манба. Иқтисодиёт вазирлиги вакилининг маълум қилишича, жорий ҳафтада Жан-Питер Олтерс раҳбарлигидаги банк делегацияси ва ҳукумат ўртасида Жаҳон банки маблағлари жалб этиладиган «Иш ўринларини кенгайтириш ва замонавий иқтисодиёт билан...

Америкада кетма-кет икки нафар ўзбекистонлик вафот этди

2 октябрь куни Мэриленд (АҚШ) да 18 ёшли ўзбекистонлик Сардор Файзиев отиб кетилди. Бундан 4 кун олдин эса, Нью-Йоркда яна бир ўзбекистонлик вафот этган эди. Бруклин туманида яшаган 32 ёшли самарқандлик Сирожиддин Маматмуродов жигарида бўлган муаммо сабабли касалхонада оламдан ўтган.

РФ ИИВ Рязань области миграция бўйича бошқармасида кўптармоқли автомаълумот берувчи тизим ишга тушди.

Миграция соҳасида давлат хизматлари сифатини яхшилаш мақсадида фуқароларнинг долзарб маълумотларни олишларида қулайлик яратиш мақсадида Россия ИИВ Рязань области бошқармаси расмий сайтида кўптармоқли автомаълумот берувчи тизим ишга туширилди.

Москвада янги масжид қурилади

Пойтахтдаги бешинчи масжид Янги Москванинг Коммунарка посёлкаси ҳудудида жойлашиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Москвадаги матбуот-коференция чоғида Россия мусулмонлари диний бошқармаси ва Муфтийлар Кенгаши раҳбари биринчи ўринбосари Рушан Аббясов маълум қилди, дея хабар бермоқда ТАСС. Айни айтда Москвада тўртта масжид ташриф буюрувчилар учун фаолият юритмоқда. Яна иккита унча катта бўлмаган масжид...

Навигация