Туркум: Хабарлар

Ўзбекистонда Россияда ишлашни хоҳловчилар учун миграция маркази очилиши мумкин

Тез орада Ўзбекистонда янги миграция маркази очилиши мумкин. Шунингдек, Россияда ишлаётган ўзбекистонлик мигрантлар учун куну тун ишлайдиган махсус “ишонч телефони” ишга тушиши маълум қилинди. “Ишонч телефонлари” орқали ўзбекистонлик мигрантларнинг турли саволларига зудлик билан жавоб берилиши, қийин аҳволга тушиб қолган вазиятда қонуний йўл-йўриқлар кўрсатилиши мумкин.

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасида сайлов участкаси ташкил этилди

“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонасида Тошкент шаҳар 14-сайлов округига бириктирилган 26-сайлов участкаси ташкиллаштирилди", - дея маълум қилди элчихона матбуот хизмати “Таянч.ру”га.

Тошкентда «Газель» ва Mercedes иштирокида фожиали ЙТҲ содир бўлди

Фото: © Sputnik/ Наталья Селиверстова Бир неча кун муқаддам Тошкент кўчаларидан бирида, йирик “Самарқанд дарвоза” савдо мажмуаси яқинида ўлим билан якунланган дахшатли ЙТҲ содир бўлди, дея хабар қилди «Новости Узбекистана» портали. Ушбу авария суратлари ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари томонидан эълон қилинди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, транспорт воситалари бир-бирига юзма-юз тўқнашган, кучли зарба...

Москвадаги хиёбонга Ислом Каримов номи берилади

Москва марказидаги хиёбон Ўзбекистоннинг биринчи Президенти номи билан аталади. Мазкур маскан Якиманка туманида республиканинг консуллик бўлими ҳамда меҳмонлар уйи яқинида жойлашган, дея хабар қилди «Газета.uz» Москва Мэрияси сайтига асосланган ҳолда. Россия ва Ўзбекистоннинг илм-фан, сиёсат ва санъат намоёндалари шаҳар раҳбариятига консуллик яқинидаги номсиз хиёбонни Ислом Каримов номи билан аташ...

“Сахарово” мигрантларни иш билан таъминлайди

Москва Кўптармоқли миграция марказида чет эллик фуқароларни иш билан таъминлашга кўмаклашувчи Меҳнат биржаси фаолият юритмоқда. Москва шаҳрига ишлаш учун ташриф буюрган чет эл фуқаролари меҳнат қилиш ҳуқуқини берувчи патентни расмийлаштириш жараёни тугагунича, ўзлари учун керакли ишни ҳам марказнинг ўзида топишлари мумкин.

“Таянч.ру” Москва Кўптармоқли миграция маркази билан ҳамкорлик бошлади

Россиядаги мигрантларга ўзининг “Мигрант” мобиль иловаси ҳамда “Таянч.ру” сайти ва газетаси билан ахборот-сервис хизматларини кўрсатиб келаётган “ЛексМобайл” юридик фирмаси мигрантлар орасида “Сахарово” номи билан машҳур Москва Кўптармоқли миграция маркази билан доимий ҳамкорликни бошлади.

Ўзбекистон аҳолиси сони йил бошидан буён 401,8 минг нафарга кўпайди

Ўзбекистон аҳолиси сони 2016 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра 31 миллион 977,1 минг кишини ташкил қилди. Йил бошидан буён аҳоли сони 401,8 минг нафарга кўпайди ва бу 1,3 фоизлик ўсишни кўрсатади.

Волгоградлик аёл 5 минг рубль учун ўзбек билан никоҳдан ўтди

Ўтган йилнинг январь ойида Волгоград шаҳрида Россия фуқароси бўлган 39 ёшли аёл билан Ўзбекистон фуқароси никоҳдан ўтишган эди. Аммо Тракторозаводский туман прокуратураси “тўй”ни бузди.

Петербургда ўзбекистонлик ишчи 20 метр баландликдан қулаб жон берди

Ўзбекистонлик мигрант қурилишда пайванд қилаётган пайтида баландликдан пастга тушиб кетган. Аниқланишича, қурбон бўлган йигит 1993 йилда туғилган ва “Мега ЯП” МЧЖ да ишлаган.

Навигация