Туркум: Хабарлар

ФМХ сайти ва онлайн хизматлар манзили ўзгарди

РФ Федерал миграция хизмати РФ ИИВ таркибига киритилгани муносабати билан ФМХ расмий сайти ва ундаги онлайн хизматлар бошқа манзилга кўчирилди. Янги манзилда эса ФМХнинг тўқ қизил ранги мовийга алмаштирилган ва “Россия Ички ишлар вазирлигининг миграция масалалари бўйича бош бошқармаси” ёзуви кўзга ташланиб турибди.

Путин ва Каримов учрашуви

25 апрель куни Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Россия президенти Владимир Путин таклифи билан Москвага келди. В.Путин Ислом Каримовни Кремлда кутиб олди. Учрашувнинг расмий қисми, музокаралар, ҳужжатларни имзолаш эса, 26 апрель куни бўлиб ўтди. Кремлда икки давлат раҳбарларининг музокаралари.

Аэропортда хотинини кутиб олишга эринган ўзбекистонлик қамалди

Тулада яшовчи Ўзбекистон фуқароси “террорчилик акти тўғрисида ёлғон хабар берганлик” учун ҳибсга олинди. Ўзбекистонлик мигрант Тошкентдан Москвага учиб келаётган аёлини кутиб олишга эрингани учун шундай йўл тутгани маълум бўлди.

Энди «Евросеть» салонларида патентга пул тўлаш мумкин

2016 йил 4 апрелдан бошлаб Москва ва Москва областидаги "Евросеть" салонларида меҳнат патенти тўловларини тўлаш мумкин. Бу ҳудудларда "Евросеть"нинг 600 та тармоғи фаолият юритмоқда. Меҳнат патентига "Евросеть" тармоғи орқали тўловни амалга ошириш осон ва жуда қулай.

Москвада Қуръон фестивали

5 ёшли ҳофиз, тасаввуридаги масжид суратини чизаётган болалар, хаттотлик асрорлари, шеърият танлови, ноёб кўргазмалар, дунёдаги энг митти Қуръон ва пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) нинг табаррук сочлари

Қуръон фестивали

27 март куни соат 10.00 да Москва жомеъ масжидида Қуръон Фестивали очилади, дея хабар бермоқда Москва Москва мусулмонлари идораси матбуот хизмати. Масжидда очиқ эшиклар куни эълон қилинган, унга 10 мингдан зиёд меҳмонлар келиши кутилмоқда.

МОСКВА НАВРЎЗИ – 20 дан зиёд миллатларни бирлаштирди

Москва шаҳрида Наврўз тантаналари 20 март куни Москва шаҳар ҳукумати кўмагида ўтказилди. Осиё халқларининг тарихий ва миллий байрамида 20 дан зиёд миллат вакиллари иштирок этди. Ўзбекистонлик томошабинлар юртдошларининг ҳар бир чиқишларини катта завқ ва кўтаринки руҳда қарши олишди.

Миграция бўйича саволларга “Телеграм”да жавоб олиш мумкин

Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Telegram'да ўз канали ва ботини ишга туширди Telegram мессенжерида Меҳнат вазирлиги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг ўз канали ва боти ишга тушди.

Қисқа статистикада йирик даромад

Йил давомида 40 минг муҳожир Россия қонунчилигинини бузган деб топилиб, мамлакатдан чиқариб юборилган. Иш берувчи юридик ва жисмоний шахслар ноқонуний меҳнат муҳожирларини ишга жалб килганлик учун 617 млн рубл жаримага тортилган. Меҳнат патентлари тўловидан эса 12 млрд рублдан ортиқ маблағ шаҳар бюджетига келиб тушган.

Путин: Россиядаги мигрантлар европалик мигрантлар аҳволига тушмаслиги керак

Евроиттифоқ чегараларида нималар содир бўлаётганининг гувоҳи бўлиб турибмиз. Бизда, Худога шукрки, бу каби долзарб муаммолар йўқ, бунда аввало сизнинг ҳам ҳиссангиз бор. Ва шундай ҳолат бизда ҳам юзага келишига йўл қўймаслик керак: чунки, мамлакатимизда миллионлаб мигрантлар бор, уларнинг аксарияти табиийки, собиқ Иттифоқ давлатларидан келишган

Навигация