Туркум: Ҳуқуқ

Интервью: Россияга ишлаш учун кетаётганларга зарур тавсиялар

Сўнги вақтларда мендан «Бизга ҳам Россияда иш борми?» деб сўрайдиганлар кўпайди. Шу саволни бераётганларнинг аксарияти, (таассуфки, бу айни ҳақиқат) «Самолет (ёки поезд)га чипта сотиб олиб, Москвагача етиб олсам бўлди, иш топиш муаммо бўлмайди, бу ёғига чўнтагим долларга тўлади» деган фикрда бўладилар. Мана шу сингари афсоналарга нуқта қўйиш ва Россияда...

Мигрантларга хориж ҳайдовчилик гувоҳномалари билан ишлаш тақиқланди

Маълумки, 2017 йилнинг 1 июнидан 2013 йил 7 майда қабул қилинган №92 ФЗ Федерал қонун кучга кирди. Унга кўра, Россия ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган чет эл фуқаролари РФ ҳудудида тижорий транспортлар, юк ташиш машиналари, автобус ва таксиларни бошқариши, иш берувчилар эса хориж ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлган ҳайдовчиларни ишга олиши тақиқланди....

«ТОЖИКИСТОН ФУҚАРОЛАРИГА НИСБАТАН МИГРАЦИЯ АМНИСТИЯСИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ»

2017 йил 24 март куни интернет тармоғида Тожикистонлик мигрантларга нисбатан миграция амнистияси эълон қилингалиги ҳақида хабар пайдо бўлди. Шунга ўхшаш амнистия март ойида Молдовалик мигрантларга нисбатан амалга оширилганди. Афсуски, ушбу амнистия бўйича ҳеч қандай қонун ёки ҳукумат қарори қабул қилинмаган ва бундай қилиш режалаштирилмаган ҳам. Шунинг учун кейинчалик эҳтиёж...

Бир йилдан сўнг Россияни тарк этиш шартми?

2015 йил 1 январгача Россия қонунчилигига кўра визасиз давлатлардан келган чет эл фуқаролари РФҳудудига кирган вақтдан бошлаб бир йилгача мамлакатда яшашлари мумкин эди, зеро ишга рухсатнома бир йил муддатга бериларди. Рухсатнома муддати тугагач, мигрант ишдан бўшаб, РФ ҳудудини тарк этиши лозим эди. 2015 йил 1 январга қадар «Россия Федерациясидаги...

Ўзбекистон чиқиш стикерларини бекор қилиб, ички паспортни жорий этади

Ўзбекистонда чиқиш стикерларини бекор қилиш ва ички паспортни жорий этиш режалаштирилмоқда. Ўзбекистонда паспорт-виза, хорижга чиқиш ва кириш тизимини такомиллаштириш режалаштирилмоқда. Бунга Президентнинг айни пайтда муҳокамада бўлган 2017−2021 йилларда мамлакатни янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисидаги фармони лойиҳаси гувоҳлик бермоқда. Таъкидланишича, мутасадди органлар жорий йилнинг учинчи чорагигача мазкур масала юзасидан таклиф...

«90/180 қоидаси»

Ҳар 3 ойда чегарага чиқиб келиб юрганларга огоҳлантириш. Ҳозирги кунда баъзи юртдошларимиз патент олмасдан, ҳар 3 ойда “кирди-чиқди”қилиб юрганлари ҳақида хабарлар келмоқда ва бу тўғрисида саволлар берилмоқда. Бундай қилиш нотўғри ва бу ҳолат 3 йилга Россияга киришга тақиқ қўйилишига олиб келади.

Москвада патент нархи ўзгармайди

2017 йил учун Москва шаҳри хукумати меҳнат патентининг айни пайтдаги 4200 рубллик нархини сақлаб қолишни режалаштирган. Максим Решетников сўзларига кўра, мазкур чора келгусида Россия меҳнат бозорларига чет эллик фуқароларни жалб қилишда муҳим аҳамиятга эга. Шу билан бирга патент нархининг муқимлиги ишчи кучининг сифатини сақлаб қолишда кафолот бўлади.

Ҳақ-ҳуқуқингиз учун бепул дарсга марҳамат!

23 октябрь, якшанба куни соат 10:00 дан 17:00 гача “Ҳақ-ҳуқуқ бўйича тренинг” ўтказилади. Мазкур йиғилишни мигрантлар учун бепул юрист Валентина Чупик олиб боради ва дастурда қуйидаги мавзулар муҳокама этилади: - хукумат идоралари вакиллари билан тўғри мулоқот қилиш; - иш излашнинг тўғри йўли; - сизни алдашганида нима қилиш керак; - сизни алдашга...

Навигация