Туркум: Ёрдам

“Россияда ишлаш учун патент” мавзусида юрист билан жонли видеомулоқот бўлиб ўтади

30 июль, якшанба куни Москва вақти билан соат 18:00 (Тошкент вақти билан 20:00) да www.migrant.mobi портали асосчиси, юрист Ботиржон Шерматов “Одноклассники” тармоғидаги «MIGRANT – Мусофир ёрдамчиси» гуруҳи аъзолари билан “РОССИЯДА ИШЛАШ УЧУН ПАТЕНТ” мавзусида жонли видеомулоқот ўтказади. Ушбу мулоқотда тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишлари мумкин. Мулоқот ok.ru/migrantuz манзилида...

МИГРАНТЛАР УЧУН МАХСУС СЕМИНАР

  8 апрель, айни тушлик вақти. Соат 11:40. Метронинг Добрынинский бекатидан чиққач, Коровий вал кўчасидаги 5-уйни топгунимча ўн дақиқадан ортиқ вақтим кетди. Бино ичида керакли эшикни излаб ўн дақиқача сандироқлаб юргач, бехос ташрифимнинг асосий сабабчиси Валентина Чупикка рўпара келиб қолдим. Кўринишидан кичкинагина, жисмига номонанд оғир юк кўтариб олган, балки...

Самира Холматовага ёрдам берайлик!

Cамира Холматова 3 ёш 8 ойлик. Жароҳат туфайли миясига қон қуйилган ва инсульт фалаж бўлиб туғилган. Миядаги қон ўсимтага айланган. Мунтазам равишдаги даволанишлар натижасида Самиранинг соғлиги бирмунча тиклана бошлади. Шу йил 16 майда Москвада Самирани операция қилиш режалаштирилган эди. Унинг миясига умуртқасидан кислород юборишди.  Аҳволи анча яхшиланди. Эндиликда Самиранинг...

ОЁҚҚА ТУРИШ УМИДИДАГИ УМИД

Умид Рўзиев ўтган йили ота-онаси билан Новосибирскка келишган эди. Аммо отасининг хужжатларида муаммо бўлиб, Ўзбекистонга қайтишга мажбур бўлди. Умид эса онаси билан қолди ва мигрантларнинг болалари учун ташкил этилган марказга қатнай бошлади. Ҳозир Умид 7 ёшда, 1-синфга бораётганди. Сурат чизишни, турли ўйинларни ва қушларга емак беришни яхши кўради. Жуда яхши...

МАРЖОНА САРАТОННИ ЕНГАЯПТИ

Маржона - Бухоро вилоятидан, 7 ёшда. 2013 йилдан буён саратонни енгишда ота-онаси ва саҳоватли инсонлар кўмак бераяпти. Аммо касалхона, чет элдан сотиб олинаётган дори дармонлар, ижара ва кундалик харажатлар катта. Маржонани соғлигини тиклаш учун ёш оила ҳаракатларининг ўзи камлик қилаяпти. “Маржона кўп азоб чекаяпти, кимёвий муолажалар оқибатида кўриш қобилияти...

САМИРАНИНГ СОҒАЙИШИГА УМИД БОР

Бухоролик Самира 6 ёшда. Унинг онаси Гулруҳ Сафарова ёлғиз боши билан қизини ҳаётга қайтариш учун курашаяпти. Яхшиямки, саҳоватли инсонлар бор экан, уларни қўллаб-қувватлаб туришибди. 2014 йилдан буён Москвада даволанаётган Самира айни пайтда моддий кўмакка жуда мухтож. “Келганимизда аҳволи жудаям оғир эди. Аллоҳга шукр, аста секин соғлиги яхшиланиб бораяпти. Москвадаги шифокорлар...

Навигация