Туркум: Мулоқот

Мигрантларга хориж ҳайдовчилик гувоҳномалари билан ишлаш тақиқланди

Маълумки, 2017 йилнинг 1 июнидан 2013 йил 7 майда қабул қилинган №92 ФЗ Федерал қонун кучга кирди. Унга кўра, Россия ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган чет эл фуқаролари РФ ҳудудида тижорий транспортлар, юк ташиш машиналари, автобус ва таксиларни бошқариши, иш берувчилар эса хориж ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлган ҳайдовчиларни ишга олиши тақиқланди....

МИГРАНТЛАР УЧУН МАХСУС СЕМИНАР

  8 апрель, айни тушлик вақти. Соат 11:40. Метронинг Добрынинский бекатидан чиққач, Коровий вал кўчасидаги 5-уйни топгунимча ўн дақиқадан ортиқ вақтим кетди. Бино ичида керакли эшикни излаб ўн дақиқача сандироқлаб юргач, бехос ташрифимнинг асосий сабабчиси Валентина Чупикка рўпара келиб қолдим. Кўринишидан кичкинагина, жисмига номонанд оғир юк кўтариб олган, балки...

Навигация