Туркум: Эълонлар

Иш керак

Салом дўстлар. Менга иш керак. Иш бўлса айтиб юборинглар. Сварка, плитка (кафел) қилиш қўлимдан келади. Исмим Отабек 89773587720.

Дадамни излаяпман

2011 йилнинг июнь ойида бизга индамасдан ишлаш учун Самара шаҳрига кетганлар. Касблари сваркачи. Бир йилча телефон орқали гаплашиб турдик. Кейин қўнғироқ қилмай қўйдилар. 4 йилдирки, дадамдан дарак йўқ. Илтимос, кўрган-билганлар бўлса, дадамни топишимизга ёрдам беринглар. Телефон рақамим: +998916581300

Жой

Метро Текстилщикида ўғил болалар учун жой (койко места) бор. Ойига ҳар бир киши учун 4500 рубль. Квартирада ҳамма шароитлар бор. Метродан 10 минут пешком. Мурожаат учун тел: +79663170124 Гуля

Бунёд қидирилмоқда

Бунёд Юлдашев - Москва областида ишлаб юрган эди. 2015 йил 29 июль кунидан бери бедарак, Люберцы районида машинаси билан бирга йўқолган. Бунёд Юлдашевни кўрганлар, ёки у ҳақида бирор хабар бўлса, илтимос, +998903501682 рақамига қўнғироқ қилсангизлар.

Топилди

Токтосун уулу Тилек исм фамилияли Қирғистон фуқоросига тегишли миграцион карта ва регистирация топиб олдим. Мурожаат учун телефон: 89996798483

Жасурни кўрганлар борми?

2014 йилда Новосибирскка келиб 2 ой ишлаган ва Москвага кетган. Шундан сўнг 2 ойлардан кейин дом-дараксиз кетган. Москвада ишлаётган маҳалладошларининг айтишича, Подольск шаҳри, Комсомольская кўчаси, 86-уйда яшаган.

Стоматология хизмати

Тиш касалликларини даволаш, олиш ва қўйиш ва имплантация, барча стоматологик хизматлар кўрсатамиз. Шифокор стоматология соҳасида 10 йиллик иш тажрибасига эга. Москвада эса 4 йилдан буён фаолият юритиб келмоқдамиз.

Иш бор

Ғишт терувчи усталар бригадалари керак. 1м/куб=1500 рубль. Иш ҳақи ҳар 15 кунда ҳисоб китоб қилинади. Иш Москва шаҳри, Тульская метро бекатида.

Такси

Краснодар шаҳридан чегарага чиқувчилар учун ҳар куни рейс бор. Машина русуми DAЕWОO ESPERO тел +7 960 494 85 02 Ахрор +7 962 763 17 47 Аброр Йўлингиз бехатар бўлсин.

Навигация