Мақола

Бир жиноят тафсилоти

ea6f747d-6229-4412-92e8-2f2190f40580

Ўтган йилнинг энг шов-шувли воқеаларидан бири Туладаги қотиллик бўлди. Сирожиддин Шералиев 2015 йил 29 май куни тонгга яқин Косая Гора қишлоғида бир оиланинг 5 аъзосини пичоқлаб ўлдирди, қурбонларнинг 3 нафари ёш болалар эди. Яна 1 киши ва бир қизалоқ Сирожиддиннинг ҳамласидан жароҳатланган, аммо улар қочиб жон сақлаб қолишган.

Бу қадар ваҳшийликка қўл урган йигит ким эди ва унинг бу оилада нима қасди бўлган?

 

З1 ёшли Сирожиддин Шералиев 2011 йилда Россияга ишлашга келган. Касалванд ота онаси ва икки нафар синглисини моддий таъминлаш унинг зиммасида эди. Сирожиддин танишлари орқали Косая Гора қишлоғига келди: одамларнинг хизматларини қилар, қаерда ишласа, ўша ерда яшаб турарди. Орадан бир неча ой ўтгач, қишлоққа анча ўрнашиб олди: муқим жой ва иш топди. Бир аёлнинг уйида яшаб, сигирларига қарар ва бунинг учун кунига 500 рубль хизмат ҳақи оларди. У бора бора уйидагиларига пул ҳам юбормай қўйди, хужжатлари муддатини ҳам узайтиришни “унутди”.

Шу қишлоқда яшовчи 49 ёшли Еленанинг оиласи билан танишди. Унинг 29 ёшли Надя исмли қизи ҳамда 4 нафар невараси бор эди. Кўп ўтмай, Сирожиддин ва Надя орасида ишқий муносабатлар пайдо бўлди ва Сирожиддин 4 фарзандли Надянинг уйига кўчиб ўтди. Бу оила бошлиғи Еленага ҳуш келмади ва фақат қизи учун унга тоқат қилишга мажбур бўлди.

c7cc8e60-8154-4f23-b7c9-dda1eb239ce5Бу муносабат узоққа чўзилмади, улар ажрашишди, аммо учрашиб туришда давом этишди. Надяда янги хуштор Асқар пайдо бўлди. Сирожиддин шунда ҳам Надяларникига меҳмонга бориб туришни канда қилмади. Фақат бу вақтга келиб йигит ичкиликка берилиб кетган эди. 29 май куни ҳам улфатчилик учун шерик излаган эди.

Ўша мудҳиш тунда Сирожиддин Еленанинг уйига келиб, Асқар ва  Надежда бирга ўтириб ичкиликбозлик қилишган, шу уйда тунаб ҳам қолган. Ярим кечаси уйқудан уйғониб собиқ “қайнонаси” уни ёқтирмаслиги ёдига тушиб қолган ва ўрнидан туриб ошхонага боради. У ердан пичоқни олиб ухлаб ётган Еленанинг ёнига бориб бир неча марта пичоқни санчди. Шунда аёл оғриқ азобидан қаттиқ чинқиради ва уйдагилар уйғониб кетади.

“Ўша пайтда тушундимки, бу уйдан ҳеч ким тирик чиқмайди” дея эслади суд жараёнида Шералиев. Қотил ҳатто энг кичик гувоҳ ҳам унга қарши гувоҳлик бериши мумкинлигини англади.

Уйқуси яхши ўчмаган, қўрқувдаги 7 ёшли бола қочди. Шералиев уни тутиб пичоқлади. Бола йиқилди, аммо ҳали тирик эди. Ўғлининг чинқириғидан уйғонган Надеждага эса 8 бора пичоқ санчди. Уни ёнида ухлаб ётган Асқарга пичоқ уриши билан кутилмаган воқеа юз берди. Асқар кўзини очган заҳоти нималар бўлаётганини тушунди ва қонли жароҳати билан уйдан қочишга муваффақ бўлди. Сирожиддин уни яшаб кетмаслигига ишонгани учун ортидан қувмади.

Шу пайтда Еленанинг ҳали жони узилмагани маълум бўлди. У қизи ва невараларини ҳаётини сақлаб қолиш учун болалр ётган хонага бораётган экан, аммо улгурмади. Сирожиддин уни ўлдириб, болалар хонасига кирди. Надежданинг катта қизчаси ваннага бекиниб полицияга қўнғироқ қилаётганини эшитди.

“Алё, полиция! Бу ерда амаки бувимни ўлдирди! – дея йиғлади 11 ёшли қизча. Телефонда қизчанинг овозидан ташқари бошқа болаларнинг ҳам аянчли чинқириқлари эшитилиб турарди.  Бешавқат Шералиев аввалига 5 ёшли болакайни қувиб етиб ва ундан кейин 9 ёшли қизалоқни бурчакка қисиб пичоқлади. Ваннада полицияга қўнғироқ қилган 11 ёшли қизча билан ваҳшийларча ҳисоб китоб қилди. Қизалоқни аввал зўрлаб, кейин ўлдирди. Унга 16 марта пичоқ урган…

7819880c-c77a-4fb3-b1c4-5a150ca6cf3b_1Шундан сўнг қотил Шералиев жиноят изларини йўқотишга қарор қилди. Ҳозиргина ўзи қийнаб ўлдирган қизчанинг жасадини ёнида душ қабул қилишга журъати етди.

Шералиев қочиши кераклигини тушунди. У Асқарнинг уйда қолиб кетган мобиль телефонини олди, аммо қочишга улгурмади. Полиция етиб келиб эшикни таққиллатаётганди. Уй ўраб олинган, Сирожиддинга таслим бўлишдан бошқа чора қолмаганди. Унинг қон юқи кийимлари ва кўриниши қотилликни содир этганини билдириб турарди.

“Мен ўлдирганим йўқ”

Шералиев ўзини ўлдирмаганини айтиб қичқира бошлади. Кейинчалик тегргов чоғида эса ҳаммасини бирданига айтишга уялганини, ўз айбини енгиллатиш учун бир мартадан пичоқ урганлигини айтди.

Тергов суриштирув ишлари бир ярим йил давом этди. Сирожиддин Шералиевнинг руҳий соғломлиги аниқланди. У охирги вақтлар терговчидан  бир умрлик жазо бўлмаслиги учун имконияти бор йўқлигини  кўп сўраган. Хатто судга шикоят хати ҳам йўллаган.

– Мени қотилликни онгли равишда содир қилганман деб аташимни талаб қилишаяпти. қандай бўлса, шундайлигича айтаман. Бу оилани мен биламан. Атай ўлдирганим йўқ. Кўп ичгандим, нима бўлганини билмайман. Ҳар қандай саволга жавоб бераман. Телефонни эса ўғирлаганим йўқ. Буни менга “илиб” қўйишаяпти”, – дея ёзган шикояти суд залида ўқиб эшиттирилди.

 

fe880a0b-e49c-46a3-b34f-9f8ec6411c4f_bЮздан ортиқ гувоҳлар сўроқ қилинди. Жиноят ишининг ўзи 16 томдан иборат, дейди РФ ТҚ Тула областида ўта муҳим ишлар бўйича терговчи Александр Романюк. Юздан зиёд далилий ашёлар бўйича генетик экспертизалар, қирққа яқин текширувлар ўтказилди. Тергов суриштирув жараёнлари айбланувчининг ватани Ўзбекистон Республикасида ҳам бўлиб ўтди.

Айбланувчи Сирожиддин Шералиев ўз илтимосига кўра, ўтган давр мобайнида қамоқда ёлғиз сақланди. Унга 4 модда бўйича айблов эълон қилинди. 5 шахснинг ўта шавқатсизлик билан содир қилинган қотиллиги, шу жумладан вояга етмаганлар, бошқа жиноятни ёпиш мақсадидаги қотилликлар, вояга етмаган шахсга нисбатан жинсий зўравонлик ва ўғирлик шулар жумласидан.

Сирожиддин Шералиев ўзининг ваҳшиёна қотиллигини тан олди. Ва суддаги сўнгги сўзида “бу оила учун жазо олишга тайёр”лигини билдирди.

Тула области тергов қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, ўзбекистонлик Сирожиддин Шералиев қолган умрини ўта ҳавфли жиноятчилар колониясида ўтказади.

 

 

РФ ИИВ Тергов қўмитасининг Тула вилояти бошқармаси матбуот хизмати материаллари асосида тайёрланди.

Суратлар РФ ИИВ Тергов қўмитаси Тула вилояти бошқармаси матбуот хизматига тегишли.

 

Навигация