Мақола

Ҳақ бўлсангиз, ҳимоя қиламиз!, – дейди мигрантлар учун бепул юрист Валентина Чупик 161_valentina-chupik-1112

Шу йилнинг 1 октябрь кунидан бошлаб «Миграция ХХI век» фонди қошида мигрантларга тўлиқ ҳуқуқий ёрдам кўрсатувчи марказ очилди ва мутлақо бепул хизматлар кўрсатилади.

Мигрантларга кўрсатиладиган хизмат турлари қуйидагилардан иборат:

  • Полиция ноқонуний тарзда ушлаб турганда тезкор ёрдам;
  • Иш ҳақининг ушланиб қолиши борасида хужжат асосида тасдиқланган билдирги;
  • Мамлакатдан ноқонуний чиқариб юбориш (депортация)  ва киришга тақиқ қўйилиши (запрет) устидан шикоят;
  • Миграция ҳуқуқлари, меҳнат, фуқаролик, оилавий, маъмурий, ҳамда миграция соҳасида солиқлар бўйича оғзаки,  ёзма ва электрон тарздаги маслаҳатлар;
  • Ариза, шикоят, сўровнома, далолатнома, шартномалар ва бошқа хужжатларни ёзиш;
  • Мигрантга хужжат расмийлаштириш учун зарур бўлган шартли давлат варақаларини тўлдириш;
  • Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларида, судда, иш берувчи ва бошқа шахслар олдида мигрантлар манфаатларини ҳимоя қилиш;
  • Кўп учрайдиган вазиятлар: полиция ушлаганда, судда, турар жой излаш ва ижарага берувчи билан баҳсларда, иш излаш ва меҳнат мунозаралари, РФ чегараларини кесиб ўтиш, миллатлараро келишмовчиликларда мигрант ўз ҳуқуқларини мустақил ҳимоя қилиши борасида тренинглар

 

Куну тун ишловчи ишонч телефонлари: +7 926 834 7602, +7 903 148 9636

Whatsapp/viber +7 903 667 0919,

Skype chupikvv, e-mail chupikvv@yahoo.com

 

Шахсий қабул: душанбадан жумагача соат 12:00 дан 20:00 гача.

Манзил: Москва ш, 3-й Павловский переулок, 1-уй. 57-корп. 211-офис (офисный центр М-Стиль, 3-қават)  Ҳалқа йўлидаги Павелецкая метро бекатидан исталган трамвай билан Завод Ильича  бекатигача, ёки Серпуховская метро бекатидан 10 дақиқа пиёда юрилади.

 

ЁДДА ТУТИНГ: барча ёрдамлар РФ да қонун-қоидаларига амал қилса-да, ҳақ-ҳуқуқлари бузилган мигрантларга нисбатан кўрсатилади.

Қонунларни бузган шахсларга ёрдам кўрсатилмайди!

 

Навигация