Мақола

Фото: Sputnik / Андрей Стенин

Россия тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикиннинг айтишича, «Ислом давлати» (РФ да ман этилган) ташкилоти террорчилари Россияга мослаша олмаган яқин хориж фуқароларини ўзларига жалб қилмоқда.

«Ёлловчилар Россияга мослаша олмаган яқин хориж фуқароларидан ўзларининг радикаллаштириш мақсадларида фойдаланишмоқда, терактларга сафарбар қилишни кўзлаб «уйқудаги» ячейкалар тузишга ҳаракат қилмоқда. Ўйлашимча, миграцион оқимлар тартибини кучайтириш мақсадида, шу жумладан қонунчилик доирасида комплекс чора-тадбирлар кўриш зарур», — деди Бастрикин «Российская газета»га берган интервьюсида.

Унинг фикрига кўра, миграцион қонунчиликни кодекслаштириш ва унда миграциянинг барча шаклларини , шунингдек, хорижликларни рўйхатдан ўтказиш ва меҳнат фаолияти билан шуғулланиш учун квоталар ажратиш билан боғлиқ қоидаларни кўрсатиш, мигрантларнинг рўйхатга туриш тартиби, дактилоскопия ва бошқа турдаги назоратларни аниқ белгилаш зарур.

Манба: sputniknews-uz.com

Изоҳ қолдиринг

Навигация