Мақола

%d0%b3%d1%80%d0%b0%d0%b6%d0%b4%d0%b0%d0%bd%d1%81%d1%82%d0%b2%d0%be-%d1%81%d1%88%d0%b0-450x300АҚШ ҳукумати хатолик туфайли миллий хавфсизликка хавф солувчи давлатлардан бўлган 858 муҳожирга фуқаролик берган, деб хабар бермоқда АҚШ ички хавфсизлик департаменти маълумотларига асосланган ҳолда Associated Press ахборот агентлиги.

Манбага таянган ҳолда «Газета.ру» сайтининг ёзишича, фуқаролик олган муҳожирлардан кўпчилиги депортация қилиниши керак бўлган ва қонунни бузганликда қўлга олинган.

Департамент инспектори муҳожирлар АҚШ фуқаролигини олиш учун аризаларни беришда бошқа исмлар ва таваллуд саналаридан фойдаланганларини билдирди. Ҳужжатларда хато топилмаган, чунки муҳожирларнинг бармоқлари излари давлат маълумотлар базаларидан йўқолган.

Департамент хабарида бу вазият иммиграция хизматларининг азалий муаммосини акс эттириши айтилган. Ҳозирда рақамли кўринишга келтирилмаган эски ёзувлар ва бармоқ излари мавжуд ва уларни электрон кўринишда тез топишнинг имкони йўқ.

 

 

Навигация