Мақола

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг ватандошлар билан Тўғридан-тўгри мулоқотига қадар бир кун қолди. ТИВ матбуот хизмати кўплаб келаётган саволлар муносабати билан қуйидагиларни маълум қилди:

1. Тўғридан-тўгри мулоқотда Ўзбекистоннинг хориждаги барча муассасалари ва яқинда очилган Ташқи ишлар вазирлигининг минтақавий ваколатхоналари раҳбарлари видеоконференция шаклида иштирок этишади. Тадбир Халқаро пресс-клуб майдончасида бўлиб ўтади.

2. «Ўзбекистон» ва «Мй5» телеканаллари жонли трансляция олиб боришади.

3. Тўғридан-тўгри мулоқотга мурожжатларнинг муаллифлари, экспертлар ҳамда миллий ва хорижий ОАВ вакиллари таклиф этилади.

4. Саволларни танлаб олишда кўпчилик ватандошларимизни безовта қилаётган мурожаатларга, жумладан «ўткир» мурожаатларга устуворлик берилади.

ТИВ манзилларига келиб тушаётган саволлар телеэкраннинг «югурик сатри»га жойлаштириб борилади.

5. Барча хоҳловчилар, аввалгидек, ўзларини қизиқтирган саволларни Вазирнинг виртуал қабулхонаси, шунингдек, muloqot@tiv.uz расмий электрон манзили, ТИВнинг “Facebook”даги расмий саҳифаси ва “Телеграм”даги канали орқали беришлари мумкин. Мурожаатлар Тўғридан-тўгри мулоқот якунига қадар қабул қилинади.

Навигация