Мақола

Россияга белгиланган тартибда маркировка қилинмаган Ўзбекистонда етиштирилган 52 тонна меваларнинголиб кирилиши олди олинди. Бу ҳақда Россия қишлоқ хўжалиги назорати хизмати матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда айтилишича, Новосибирскда ўтган ҳафтада Қозоғистонда етиштирилган умумий оғирлигини 204 тонна бўлган қовун, шафтоли, олма, олхўри, пиёз, Ўзбекистонда етиштирилган 52 тонна шафтоли, ўрик, нок, узум, олхўри ҳамда Қирғизистонда етиштирилган сал кам 1 тонна гуруч ёрмаси, ёнғоқ, саримсоқпиёз, шоли похоли тўхтатиб қолинди.

Ушбу маҳсулотлар Қозоғистон ва Қирғизистондан Сибир шаҳарларида сотиш учун автомобил транспортида олиб келинаётган бўлган.

Карантин фитосанитария назоратини амалга ошириш давомида мевалар юкланган яшикларда маҳсулотнинг тўлиқ номи, етиштирилган мамлакат, экспорт қилувчи ёки реэкспорт қилувчи компания ҳақида маълумотлар ёзилган маркировкалар бўлмагани аниқланган.

Халқаро карантин қонунчилик талабларига асосан юқори фитосанирия хавфи бўлган мева ва сабзавотларнинг Россия Федерациясига олиб кирилиши тақиқланган.

Барча маҳсулотлар Қозоғистон ва Қирғизистон жўнатувчиларига қайтариб юборилди.

Эслатиб ўтамиз, сал олдин Ўзбекистондан етиштирилган 80 кгдан ортиқ мевалар олиб кирилиши йўл қўйилмаган эди.

Изоҳ қолдиринг

Навигация