Арҳив: Sentyabr 2017

Россиядан қайтаётган “телеграмчилар” смартфонларидаги порнографик файллар сабабли ушланди

Давлат божхона қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари Россиядан қайтаётган фуқаролар смартфонларининг “Телеграм” папкасида Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш тақиқланган порнографик мазмундаги фото ва видео файллар мавжудлигини аниқлади. Жумладан, “Келес” темир йўл чегара божхона постида “Новосибирск-Тошкент” йўналиши бўйича кириб келган поезд йўловчиси фуқаро Ж.Жумаевда (мақоладаги барча исм-шарифлар ўзгартирилган) йўловчи божхона декларациясида...

Ўзбекистонда хориждаги фуқаролар муаммоларини ҳал этиш билан шуғулланувчи ишчи гуруҳ ташкил этилди

Ўзбекистон Президенти 12 сентябрь куни хориждаги фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини тиклаш, ҳимоя қилиш, улар билан боғлиқ ҳар қандай муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш билан шуғулланувчи идоралараро ишчи гуруҳини ташкил этди. Ушбу ишчи гуруҳи Ташқи ишлар ваколатига кирмайдиган Ўзбекистонга қайтиш учун гувоҳномани расмийлаштириш, эски намунадаги ёки муддати ўтган паспортларни...

Ўзбекистонликлар Японияда ишлашга кетишдан аввал кўниктириш ва ўқитиш марказида ўқитилади

Ўзбекистонда Японияга кетаётган техник стажёрларни олдиндан кўниктириш ва ўқитиш Маркази ташкил этилди. Марказнинг очилиш маросими 12 сентябрь куни бўлиб ўтади, дея хабар қилди Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ахборот хизмати. Марказда Японияда меҳнат фаолиятини амалга оширадиган фуқаролар касбий тайёргарликдан ўтиб, япон тили, Япония қонунчилиги, урф-одатлари, техника хавфсизлиги қоидалари тўғрисида...

Ўзбекистонда сўм девальвацияси: нималар ўзгарди, қандай енгилликлар бор?

2 сентябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонини имзолади. Ушбу фармон имзолангунга қадар узоқ йиллар давомида Ўзбекистонда аҳоли ва тадбиркорлар томонидан доллар сотиш ва сотиб олиш, турли маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар учун долларда ҳисоб-китоб қилишда турли қийинчиликларни пайдо қилиб келаётган эди....

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” барча йўналишларга, шу жумладан Россияга авиачипталарни сўмда сотишга ўтди.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси 5 сентябрдан Ўзбекистондан барча йўналишлар бўйича ўз рейсларига авиачипталарни миллий валютада сотишни бошлади. Ўзбекистон ҳудудида авиачипталарни сотиш барча тоифадаги йўловчилар — резидентлар ва норезидентлар учун миллий валютада амалга оширилади, дейилади хабарда. Эслатиб ўтамиз, 2013 йил июлидан Миллий авиакомпания Ўзбекистондан Россия шаҳарларига амалга оширилувчи рейсларига...

Интервью: Россияга ишлаш учун кетаётганларга зарур тавсиялар

Сўнги вақтларда мендан «Бизга ҳам Россияда иш борми?» деб сўрайдиганлар кўпайди. Шу саволни бераётганларнинг аксарияти, (таассуфки, бу айни ҳақиқат) «Самолет (ёки поезд)га чипта сотиб олиб, Москвагача етиб олсам бўлди, иш топиш муаммо бўлмайди, бу ёғига чўнтагим долларга тўлади» деган фикрда бўладилар. Мана шу сингари афсоналарга нуқта қўйиш ва Россияда...

Ўзбекистонда долларни қора бозор курсида сотиш ва сотиб олишга рухсат берилди

5 сентябрдан Ўзбекистонда юридик ва жисмоний шахслар тижорат банкларида долларни қора бозор курсида сотиш ва сотиб олиш имкониятига эга бўлади. Ўзбекистон Президен Шавкат Мирзиёев 2 сентябрь куни шу ҳақдаги фармонни имзолади. Эндиликда валюта курслари ҳар ҳафта эмас, балки ҳар куни тижорат банклари томонидан бозор механизмлари асосида белгиланади. Бунда жисмоний...

Ўзбекистонда 72 минг бошқа давлатларга узоқ муддатларга кетган фуқаролар шахси аниқланди

Ўзбекистон мустақиллигининг 26 йиллиги арафасида Ички ишлар вазирлиги томонидан республика миқёсида “Тозалаш-Антитеррор” махсус профилактик тадбир ўтказилди. Ушбу тадбир мобайнида доимий яшаш жойларидан бошқа давлатларга узоқ муддатга кетган 71 минг 948 нафар шахс аниқланиб, ички ишлар органларининг рўйхат ҳисобига олинди. Бу ҳақда Darakchi.uz сайти ИИВ маълумотларига таяниб хабар қилди. Хабарда...

Навигация