Арҳив: Avgust 2017

Ўзбекистонда 2019 йилдан овир бекор қилиниб, чет элга чиқиш учун янги паспорт жорий этилади

Ўзбекистонда 2019 йилнинг  1 январидан бошлаб чиқиш стикерлари бекор қилиниб, хорижга чиқиш паспорти жорий этилади. Президент Шавкат Мирзиёев 16 август куни шу ҳақдаги қарорни имзолади. Қарорда айтилишига кўра, 2011 йилда киритилган ва бугунги кунда амал қилаётган Ўзбекистон фуқаросининг биометрик паспорти, Ўзбекистон ҳудудида фуқаро шахсини аниқловчи ҳужжат сифатида қабул қилинади....

Россияда ишлаётган мигрантларнинг 60 фоизи маълумотли ва мутахассисликка эга

Этносиёсий ва минтақавий тадқиқотлар маркази (ЭМТМ) ўтказган тадқиқотларда иштирок этган мигрантларнинг тахминан 60 фоизи ўз ватанида маълумотга ва мутахассисликка эга бўлганини маълум қилган. Мутахассисларнинг тасдиқлашича, мигрантлардаги асосий муаммо, бу – тил билмаслик. Бу ҳолат Россия ҳамжамиятига интеграцияни чекламоқда, дейилади тадқиқотда. “2011 ва 2017 йилларда ўтказилган тадқиқот натижалари солиштирилганида, уларда...

Россияда қонуний ишлаётган мигрантлар сони ортмоқда

Россия Федерациясидаги меҳнат миграцияси масаласида қонуний ишловчи мигрантлар сонининг ортаётгани кузатилмоқда. Бу ҳақда Этносиёсий ва минтақавий тадқиқотлар маркази (ЭМТМ) экспертларига таяниб Ng.ru хабар қилди. Марказ маълумотларига кўра, сўнгги вақтларда миграцион оқим нисбатан сусайган, ўтган йил давомида ойликларнинг пастлиги, иш ўринларининг қисқаргани ва бошқа сабаблар билан 1 млн украиналик мигрант...

Ўз уйига 315 чет элликни рўйхатга қўйган тюменлик қўлга олинди

  Тюменда ўтказилган текширув мобийнида Маршал Захаров кўчасидаги квартираларнинг бирида Россия миграцион қонунчилигини бузиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Аиф-Тюмень Россия ИИВнинг Тюмен вилояти бўйича бошқармасига таяниб хабар қилди. Полиция ходимларининг аниқлашича, аввал судланган тюменлик аёл 2017 йилнинг январидан июлига қадар ўз квартирасига МДҲ давлатларидан бирининг 315 нафар фуқаросини ноқонуний равишда рўйхатга...

Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон, Туркия ва Оманга ҳам қонуний ишлашга боришлари мумкин

Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Қозоғистон, Туркия, Оман султонлиги билан ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини ташкилий равишда ушбу мамлакатларда меҳнат фаолиятини амалга оширишларини таъминлаш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда 10 август куни Урганч шаҳрида “Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги фаолиятини амалга оширишнинг ҳуқуқий асослари ва механизмлари” мавзусидаги семинар-тренингда агентлик раҳбари...

Оренбург вилоятидаги аварияда ўн уч ўзбекистонлик жароҳатланди

Россиянинг Оренбург вилоятида Mercedes Benz микроавтобуси ва Chevrolet Lanos енгил автомобили иштирокидаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқаролари жароҳатланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси маълумотларига таяниб хабар қилди. Ҳодиса 8 август куни маҳаллий вақт билан тахминан соат 22:00да Оренбург вилоятининг Нижняя Павловка – Холодне Ключи йўлининг...

Ўзбекистонда овирни бекор қилиш тўғрисидаги қарор лойиҳаси тайёрланди

Ўзбекистонда овирни бекор қилиш ва чиқиш визасини жорий этиш кўзда тутилган қарор лойиҳаси тайёланди. 7 август куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов раҳбарлигидаги идоралараро йиғилишда бу ҳақда маълум қилинди. Мазкур йиғилишда 5 июль куни бўлиб ўтган Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ватандошлар билан тўғридан-тўғри мулоқоти доирасида кўтарилган масалаларни ечиш...

Юрист билан жонли мулоқот: Россияга киришга “запрет” ва “депорт”

6 август куни www.migrant.mobi портали асосчиси, юрист Ботиржон Шерматов “Одноклассники” тармоғидаги «MIGRANT – Мусофир ёрдамчиси» гуруҳи аъзолари билан «РОССИЯГА КИРИШГА «ЗАПРЕТ» ВА «ДЕПОРТ» мавзусида жонли видеомулоқот ўтказади. Жонли мулоқот Москва вақти билан 18:00, Тошкент вақти билан эса 20:00 да ok.ru/migrantuz манзилида бўлиб ўтади. Эслатиб ўтамиз, 30 июль куни “Россияда...

Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Сибир шаҳарларида музокаралар ўтказмоқда

31 июлдан 6 августгача Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги делегацияси Россиянинг Новосибирск, Иркутск ва Олтой ўлкаларида сафарда бўлиб турибди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ахборот хизмати хабар қилди. 2017 йил 31 июлда Новосибирскдаги “Ўзбекистонликлар ҳамжамияти” ўқув муассасаси биносида Ўзбекистон делегацияси “Меҳнат миграцияси соҳасида Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигининг асосий йўналишлари ҳақида”...

Миграция агентлиги сайти ишга тушади

3 августдан эътиборан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг янгиланган веб-сайти http://migration.uz/uz/ фаолиятини бошлайди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар қилди. Сайт ўзбек, рус ва инглиз тилларида бўлади. Сайтнинг Агентликнинг ҳамкор давлатларига оид саҳифалари мавжуд. Ундан сиз ташкилотнинг бўлимлари, уларнинг фаолияти, меъёрий ҳужжатлари билан танишишингиз мумкин. Шунингдек сайтда анкета ва уни...

Навигация