Арҳив: Iyul 2017

Пенза колониясидан қочган ўзбекистонлик қидирилмоқда

21 июль куни Россиянинг Пенза вилояти Железнодорожний туманидаги Лесное посёлкасида жойлашган 4-ахлоқ тузатиш колониясидан маҳбус қочиб кетди. Бу ҳақда Пенза вилояти ИИБ хабар бермоқда. Хабарда келтирилишича, у 1990 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Шавкат Неъматовдир. Маълумотга кўра, у учрашувга келган нотаниш шахснинг рухсатномасини  ўғирлаб олган ва рухсатномани назорат пунктидаги соқчиларга кўрсатиб, бемалол...

Хабаровск аэропортида ўзбекистонликлардан олиб қўйилган мева-чевалар йўқ қилинади

Ўзбекистон фуқароларидан  80 кгдан ортиқ мева ва қурутилган маҳсулотларни Россия ҳудудига олиб кирмоқчи бўлишганда тўхтатиб қолинди, деб хабар қилди Россия қишлоқ хўжалиги назоратининг (Россельхознадзор) Хабаровск бўйича бошқармаси. Хабарда айтилишича, ўтган ҳафтада Ўзбекистондан келган йўловчилар қўл юкида юкланган мевалар ва ёнғоқлар Россия қишлоқ хўжалиги назоратининг (Россельхознадзор) Хабаровск бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Хабаровск...

Россияда миграцияга оид кодекс қабул қилинади

Россия ИИВ миграцион кодекс ишлаб чиқишни режалаштирмоқда, деб маълум қилди Россия ички ишлар вазири ўринбосари Александр Горовой. «Россия миграция қонунчилиги мунтазам равишда ўзгариб боради. Биз олдимизга шу йил якунига қадар миграция соҳасидаги қонунчиликни тўлиқ таҳлил қилиш вазифасини қўйганмиз. Шундан сўнг Россия миграцияга оид кодексини тайёрлашга киришамиз»,- деб таъкидлади Горовой Россия Федерацияси Қонунчилик Кенгаши президиум...

Санкт-Петербургда Ўзбекистон Бош консуллиги очилади

Президент Шавкат Мирзиёев 19 июль куни Санкт-Петербургда (Россия) Ўзбекистон Бош консуллиги очиш тўғрисидаги қарорни имзолади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти расмий сайтида хабар қилинди. Мазкур қарор Ўзбекистон фуқаролари ва юридик шахсларининг ҳуқуқ ва манфаатларини самарали ҳимоя қилиш, уларга сифатли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, Ўзбекистон фуқаролари миграцион оқими мониторингини юритиш мақсадларида...

ЕИИ ҳудудига олиб кириш тақиқланган карантин маҳсулотлар

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси матбуот хизмати йўловчиларни Беларус ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи (Россия, Қозоғистон, Беларус, Қирғизистон, Арманистон) ҳудудига йўловчилар қўл юки ичида фитосанитария сертификатисиз олиб кириш тақиқланган маҳсулотлар тўғрисида маълумот берди. Олиб кириш тақиқланган карантин маҳсулотлар қуйидагилар: — маданий ва ёввоий ўсимликлар уруғлари; — картошка ва унинг уруғлари;...

Колпинодаги ёнғинда ҳалок бўлганлар жасадлари Ўзбекистонга олиб келинди

Колпино шаҳрида юз берган ёнғин оқибатида ҳалок бўлган 7 нафар Ўзбекистон фуқаросининг жасадлари 17 июль куни Урганч шаҳрига олиб келинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси берган маълумотга таяниб хабар қилди. Жасадлар Санкт-Петербург ҳокимияти идоралари ҳамда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси кўмагида Ўзбекистонга олиб...

Видеоролик: “Москвага иш излаб” (фойдали маслаҳатлар)

Сахаровадаги Миграция маркази буюртмаси асосида меҳнат мигрантлари учун махсус таълимий мини-фильм тайёрланди. Ушбу фильм рус, ўзбек, тожик, молдован, украин ва озарбайжон тилларида тайёрланган. Москвадаги Миграция маркази раҳбари Николай Федосевнинг фильм ҳақида изоҳ берар экан, ушбу фильмнинг Москвага ишлаш учун келувчи меҳнат мигрантлари учун ўзига хос видео қўлланма эканини таъкидлаб...

Ўзбекистонликлар хорижда туриб пенсия олиш ҳуқуқини тасдиқлаши мумкин

Хорижий давлатда бўлиб турган ва саломатлиги сабабли  Ўзбекистонга бориш имкониятига эга бўлмаган пенсионерлар республиканинг хориждаги дипломатик ёки консуллик муассасалари орқали пенсия ҳуқуқини тасдиқлаши мумкин. Бунда хориждаги дипломатик ёки консуллик идорасига мурожаат қилиб, доимий яшаш далили йўқлигини тасдиқлаш талаб қилинади. Ўзбекистон ҳукумати давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиблари тўғрисидаги низомга...

Петербургдаги ёнғинда ҳалок бўлганлар жасадлари Ўзбекистонга олиб келинади

Санкт-Петербург таркибига кирувчи Колпино шаҳридаги омборда 13 июль куни юз берган ёнғин оқибатида ҳалок бўлган етти ўзбекистонликнинг жасадларини Ўзбекистонга олиб келишга тайёргарлик кўрилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. Хабар беришларича, 13 июлдан бери Колпинода бўлиб турган Ўзбекистон элчихонаси ходимлари 15 июль куни Санкт-Петербург шаҳри тергов...

Хорижга чиқиш паспортларини жорий қилиш 2019 йилдан бошланиши мумкин

Ўзбекистонда хорижга чиқиш паспортларини амалда жорий қилиш масаласи ижобий ечим топса унинг берилиши 2019 йилдан босқичма-босқич бошланади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди. Хорижга чиқиш паспортларни жорий қилиш масаласини кўриб чиқиш билан идоралараро махсус ишчи гуруҳи шуғулланмоқда. Режага асосан, амалдаги биометрик паспорт Ўзбекистон ҳудудида паспорт эгасининг...

Навигация