Мақола

 

Фарзандини доимий яшаш жойига олиб чиқиб кетаётган она(ота)лардан ота(она) розилиги талаб этилади, холос.

1970544

2 май куни ўтказилган Халқаро пресс-клуб сессияси доирасида Ўзбекистон ИИВ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси раҳбари ўринбосари Улуғбек Тошхўжаев эндиликда болани қисқа фурсатга Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқиш учун иккинчи ота-она розилиги талаб этилмаслигини маълум қилди.

Тошхўжаевнинг қайд этишича, чиқиш стикерини расмийлаштириш учун ўқув муассаса томонидан имзоланган ҳужжатлар, анкета, сурат ва бола паспорти талаб этилади.

Она(ёки ота) розилиги фақатгина болани доимий яшаш жойига олиб чиқиб кетаётганда талаб этилади.

 

Манба: sputniknews-uz.com

 

Изоҳ қолдиринг

Навигация