Мақола

Тошкент – Нью Йорк йўналишида узлуксиз парвоз 12 соат давом этади, қайтиб Тошкентга учиш – 11 соат. Ўзбекистон Ҳаво йўллари ҳафтага бир маротаба Рига орқали парвозларни сақлаб қолади.

i (2)Ўзбекистон Ҳаво йўллари Boeing 787 Dreamliner самолётида Тошкентдан Нью Йорккача биринчи узлуксиз парвозни 2017 йилнинг 27 июл куни амалга оширилишини хабар қилди.

“Тошкентдан Нью Йорккача трансатлантик узлуксиз парвозларни амалга ошириш, бу – Ўзбекистон миллий авиакомпанияси ривожланишининг янги босқичидир. Boeing 787 Dreamliner учувчилари ушбу аҳамиятли ва узоқ кутилган воқеага жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Учувчи ва штурманлар Лондан ва Шанхайдаги тренажерларда тайёргарликдан ўтиб, айни дамда керакли ҳужжатлар ва видеоматериалларни ўрганишмоқда”, — дейилган компания матбуот хизмати хабарида.

Тошкент – Нью Йорк йўналишида узлуксиз парвоз 12 соат давом этади, қайтиб Тошкентга учиш – 11 соат. Ўзбекистон Ҳаво йўллари ҳафтага бир маротаба Рига орқали парвозларни сақлаб қолади.

Ушбу йўналиш бўйича биринчи парвоз учиш комплекси директори ўринбосари Сергей Ким, инструктор учувчи ЛМО И.Зак ва учувчилар отряди командири Асаджона Турсунов иштирокида амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, Boeing 787 Dreamliner самолётларида парвозлар ўтган йилнинг сентябрь ойида бошланган эди. Бугунги кунда “Орзу лайнер”ларида Дубай, Дели, Амритсар, Стамбул, Тель-Авив, Сеул, Франкфурт, Москва, Куала-Лумпур ва Сингапур шаҳарларига парвозлар амалга оширилмоқда.

Манба: sputniknews-uz.com

Изоҳ қолдиринг

Навигация