Мақола

Сўнгги хабарларга кўра, Жанубий Корея ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари учун квоталар сонини оширишга қарор қилган.

Ўзбекистон Меҳнат вазири Аз4f123153cb0327da960bd5b895439d2acefdd4d400(1)из Абдуҳакимов ва Корея Республикаси элчиси Квон Ён 22 апрел куни Корея республикасида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон фуқароларини танлаб олиш механизмларини такомиллаштириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги матбуот-хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон вакиллари учун квоталар сонини кўпайтириш, рухсатномалар берилиши жараёнини соддалаштириш, танлаб олиш жараёни объектив, шаффоф ва адолатли кечиши масалалари муҳокама қилинган.

Ўзбекистон Меҳнат вазири Корея томонни яқинда Жанубий Кореяга ишга бориш учун талабгорлар орасида тест жараёни муваффақиятсиз ўтказилгани ва шу боис, ташқи миграция масалалари агентлиги раҳбари ишдан олингани ҳақида хабардор этган. Ишчиларни ёллаш бўйича регионал квоталарга асосланган янги механизмларни жорий қилиш лозимлиги борасида таклифлар билдирилган. Шунингдек, аҳоли ўртасида Корея республикасида қонуний меҳнат фаолиятини олиб бориш борасида тушунтириш ишлари ўказилиши кераклиги айтиб ўтилган. Томонлар меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни “сифат жиҳатдан янги босқичга” кўтаришга келишиб олганлар.

Манба: sputniknews-uz.com

Изоҳ қолдиринг

Навигация