Мақола

 

Шу йилнинг март ойидан бошлаб ТИВ consul.mfa.uz сайтида “онлайн маслаҳат” модулини ишга туширди.

Бу ҳақда ташқи сиёсий муассасаларининг матбуот хизмати хабар қилди.

Модул хориж давлатларидаги Ўзбекистон давлати фуқароларининг консул хизматлар борасида юзага келадиган муаммоларни енгиллатиш ҳамда бартараф этиш мақсадида тузилган.

Сайтда қуйидаги хизматлар борасида маълумотлар берилган:

  • Ўзбекистон давлатига қайтиш учун гувоҳнома (сертификат) олиш тартиби;
  • Вақтинчалик консул рўйхатга туриш тартиби;
  • Доимий консул рўйхатга туриш тартиби;
  • Паспорт расмийлаштириш ҳамда алмаштириш тартиби;
  • Ўзбекистон давлатидан ҳужжатлар талаб қилиш тартиби;
  • Туғилганлик гувоҳномасини расмийлаштириш тартиби;
  • Никоҳ қайд қилинганини рўйхатдан ўтказиш тартиби;
  • Никоҳ бузилганлигини рўйхатдан ўтказиш тартиби;
  • Вафот этганлик тўғрисидаги гувоҳнома расмийлаштириш тартиби;
  • Четга чиқиш ҳақидаги рухсатномани расмийлаштириш тартиби;
  • Доимий бирор ерда истиқомат қилишни расмийлаштириш тартиби;
  • Ўзбекистон фуқаролигини аниқлаштириш тартиби.

Манба: uznews.uz

 

Изоҳ қолдиринг

Навигация