Мақола

35.1

Ўзбекистонда 2017 йил охирига қадар хорижга чиқиш визаси олиш учун электрон навбат тизими жорий этилади.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги йил охирига қадар хорижга чиқиш визаси ва биометрик паспорт олиш учун электрон навбат тизимини ишга туширади. Бу ҳақда Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Улуғбек Тошхўжаев маълум қилди.

ХЧКФР бошқармаси ўринбосари айтишига қараганда, янги электрон навбат тизими, айни дамда ишлаб чиқарилаётган ҳукумат лойиҳасида кўзда тутилган.

Ундан ташқари, Тошхўжаев айтишига қараганда, келажакда Ўзбекистонда чет элга чиқиш рухсатномаси умуман бекор қилиниб, унинг ўрнига хорижий паспорт бериш тизими жорий қилиниши мумкин экан.

Манба: sputniknews-uz.com

 

Изоҳ қолдиринг

Навигация