Мақола

 

cTVkyHBe8Nk

17 апрелдан бошлаб патент нархи 11.4 минг рубль этиб белгиланди.

Патент олиш учун ҳужжатлар тайёрлаш комплекс хизматлар нархи пасайтирилди, деб хабар бермоқда Москва вилояти Ягона миграция маркази матбуот хизмати.
17 апрелдан бошлаб патент нархи 15,1 рублдан 11,4 минг рублга туширилди. Хориж фуқароси меҳнат қилиш учун патентни бир ойдан бир йил муддатга қадар олиши мумкин. Патентни қайта расмийлаштириш учун эса унинг муддати якунланишидан камида 16 кун олдин Ягона миграция марказига мурожаат қилиш лозим.

Москва вилоятига Москва шаҳаридан олинган патент билан ишлашга келаётган кўплаб меҳнат муҳожирлари ўзлари билмаган ҳолда қонунни бузаётганликларини англамаётганликлари ҳақида маълумот берилмоқда.

Бундай қонунбузарликка йўл қўйган хорижий давлат фуқароси 5 минг рублдан 7 минг рублгача жарима тўлаб, мамлакат ҳудудидан маъмурий ҳайдаб чиқарилади.

Олинган маълумотларга қараганда 2016 йилда Москва вилоятидан  умумий ҳисобда 179,423 та патент олинган.

Москва вилоятидаги мигрантларнинг 93% ини Украина, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Молдова, Арманистон давлатлари фуқаролари ташкил этади.

Манба: gazetahimki.ru

 

 

 

Изоҳ қолдиринг

Навигация