Мақола

x2L1W2ksdq-800x600

Россия Ички ишлар вазирлиги мамлакатда қонунга зид равишда яшаб юрган нолегалларни депортациядан «қутқарувчи» қонун лойиҳасини тайёрламоқда.

Россия ИИВ мамлакатда миграция сиёсатини юмшатиш имконини берувчи қонун лойиҳаси устида ишламоқда. Бу лойиҳа Россияга депортацияда иқтисод қилиш имконини беради: янги қоидалар лойиҳасига мувофиқ, унчалик катта бўлмаган қоидабузарликлар содир этилган тақдирда, мигрантлар депорт бўлишдан сақланишлари мумкин. Улар мустақил равишда чипта сотиб олиб, полиция назоратида мамлакатни ўз хоҳиши билан тарк этишлари мумкин, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

«Бу жараён моҳияти шундан иборатки, кичик маъмурий қоидабузарлик қилган чет эл фуқароси депорт қилинмайди, балки полиция ходими гувоҳлигида чипта сотиб олиб, ватанига қайтади. Агар қоидабузар поездда кетадиган бўлса, полициячилар унинг вагонга ўтиришини кузатадилар. Чет эл фуқароси чегарани кесиб ўтганида, бу ҳақда маълумотлар ИИВ миграция органларига келиб тушади», — деб ёзади нашр.

Таъкидланишича, ушбу чораларнинг депортдан афзал томонлари жуда кўп: мисол учун, мигрантга эндиликда (шароити деярли қамоқхонаники билан бир хил бўлган) чет элликлар вақтинча сақланадиган махсус муассасада ўтиришига ҳожат қолмайди. Ахир бундай жойларда ўтирганлар ўзларининг депорт қилинишини баъзан ҳафталаб кутишларига тўғри келади. Бундан ташқари, янги қоидалар лойиҳасида, Россияга киришни тақиқлаш муддатини қисқартириш кўзда тутилган.

Манба: sputniknews-uz.com

Изоҳ қолдиринг

Навигация